СEУЛ, 4 май. Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таҳсил олаётган ватандошлар кўмагида 18,5 минг доллардан ортиқ хайрия маблағларини жалб қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу маблағлар бугун, 4 май куни «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фонди ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.
Корея Республикасида бўлиб турган ҳамюртларимиз томонидан тақдим этилган пул маблағлари Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият сабаб жабр кўрган аҳолига ҳамда Сирдарё вилоятида коронавирусга қарши кураш мақсадларига йўналтирилган.