2020 йил glavnaya Популярные новости

Жиззахда совуқда юпун кийинган болалар иштирокидаги тадбир ташкилотчиларига огоҳлантириш берилди

Бахмал туманида юпун кийинган болалар иштирок этган тадбир ташкилотчиларига тумани ҳокимлиги томонидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди. Тадбир 5−6 дақиқа давом этган ва болалар узоқ вақт ташқарида қолмаган, дея хабар берди ҳокимлик.

20 ноябрь куни Жиззах вилояти Бахмал туманидаги кутубхона очилиш маросимига мактаб ўқувчилари юпун кийимларда олиб чиқилганлиги ва ўша куни ҳаво ҳарорати -2 даражадан -11 даражагача совуқ бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан Бахмал тумани ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, очилиш маросимига туман ҳокими иштирокчи сифатида таклиф этилган. Ҳоким ёш болаларни совуқ кунда юпун кийинганлигига тадбирга ташриф буюрганидан кейин гувоҳ бўлган. Совуқ ҳаво боис очилиш маросими ташқарида тахминан 5−6 дақиқа давом этганлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, суръатдаги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли бунга эътирозлари йўқ эканлиги билдирилган.

Тадбир ташкилотчиларига бундан кейин ҳар қандай тадбирларни ўтказишда янада масъулиятли ва эътиборли бўлишлари юзасидан огоҳлантириш берилди ҳамда қонуний тартибда чора кўриладиган бўлди.

loading