2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

ЖССТ: COVID-19га қарши иммунитет 2021 йилда пайдо бўлмайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг бош илмий ходими Сумия Сваминатан вакциналар тобора кўпайиб бораётганига қарамай, 2021 йилда коронавирусга қарши оммавий иммунитетга эришилмаслигини айтди.

Соғлиқни сақлаш мутахассисларининг фикрига кўра оммавий иммунитетни пасайтирадиган омиллар орасида ривожланаётган мамлакатларда вакциналардан фойдаланиш имконияти чеклангани, эмлашларга нисбатан шубҳа ва мутациялар эҳтимоли мавжуд.

Дунё бўйича АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа кўплаб мамлакатлари оммавий эмлаш кампанияларининг дастлабки босқичида.

Оммавий иммунитет етарлича одамлар инфекцияга қарши иммунитетга эга бўлганда пайдо бўлади.

“Биз 2021 йилда оммавий иммунитет даражасига эриша олмаймиз”, деди мутахассис, COVID-19 тарқалишини олдини олиш учун ҳали ҳам ижтимоий масофа сақлаш, қўл ювиш ва ниқоб тақиш каби чоралар зарурлигини таъкидлади.