Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева билан брифинг ўтказилди.
Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
«Ўзини яккалаш» деганда нимани тушунишимиз керак? У карантин билан бир хилми? Ўзини яккалашни амалга оширмаганлик учун ҳам жавобгарлик мавжудми?
«Ўзини яккалаш» — бу карантинга оид чора-тадбирларнинг бир қисми.
Карантинга олинган шахслар тиббиёт ёки санитария-эпидемиология ходимларининг доимий кузатуви ва назорати остида бўлади.
«Ўзини яккалаш» ҳаёт тарзида эса фуқаро тиббий кузатув ёки назорат остида БЎЛМАЙДИ.
«Ўзини яккалаш» бўйича ўрнатилган карантин чекловларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бунинг учун фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.