2021 йил glavnaya Мероприятия

“Зулфия- садоқат ва ҳаёт куйчиси” мавзусидаги китобхонлик танлови

Жорий йилнинг 4 март куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Зулфия Исроилова таваллудининг 106 йиллигига бағишлаб “Зулфия — садоқат ва ҳаёт куйчиси” мавзусидаги китобхонлик танлови бўлиб ўтди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасадди ходимлари,  Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети ўқитувчи ҳамда талабалари, Миллий маданий марказлар фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

Китобхонлик танловини ўтказишдан асосий мақсад — Зулфия Исроилованинг жўшқин ижтимоий фаолияти билан маънавий ҳаётимизга қўшган улкан ҳиссасини, унинг адабиётимизда тутган ўрнини ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, улар қалбида юксак аҳлоқий фазилатларни тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини назарда тутиб, шунингдек адабиётга бўлган меҳр ва иштиёқни тобора кучайтиришдан иборат.

Қўмитанинг маънавият маърифат бўлими бошлиғи Абдураҳим Нурмуродов  тадбир иштирокчиларини  яқинлашиб келаётган баҳор айёми 8- март халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклаб, Зулфия Исроилованинг ўзбек ва умумжаҳон адабиётига қўшган катта ҳиссаси ҳусусида ўз фикрларини билдирди. “Қўмитамиз  фаолиятида ёшлар билан ишлаш устувор вазифа этиб белгиланган ва бу борада ёшлар ўртасида китобхонлик танловларининг ўтказилиши фикримизнинг далилидир. Қўмитамиз барча маданий марказлар фаолиятини қўллаб қувватлаб келади ва ҳар бир тадбирларни ташкил этишда ўзининг ёрдамини аямайди”, — дея таъкидлади.

 

 

Тадбирда, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси, доцент Н.Шомуродова, ўқитувчи Н.Умрзоқова ва Ўзбекистон жаҳон тиллари университети катта ўқитувчиси А.Юсуповлар Зулфияхонимнинг ижоди ва унинг ҳаёт йўли, шеърлари, ўқувчи-ёшларнинг фикру онгида, қалбида Ватанга, юртга бўлган меҳр муҳаббат, ҳурмат, дахлдорлик, шаън, қадр қиммат туйғусини янада кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтишди. Шунингдек, китобхонлик тадбирларини ўтказиш ва ривожлантириш, таълим, фан, маданият, маърифат ҳамда маънавиятнинг равнақ топишига залворли  хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтишди.

 

 

Танлов давомида барча 10 нафар иштирокчилар танлов шартлари асосида ўз билимларини синовдан ўтказишди. Жараён ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди. Тадбир якунида 1-, 2-,3- ўрин ғолиблари эълон қилиниб, ғолиблар ташкилий қўмитанинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.