Boshqa

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йилнинг биринчи чорак якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди

Жорий йилнинг 18майкуни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти ва келгусидаги устувор вазифаларига бағишланган ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда республикада фаолият олиб бораётган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари раҳбарлари, таклиф этилган меҳмонлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор вазифа этиб белгиланди. Шу боис Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдагиПФ5046-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилган.

Бугунги кунда Қўмита мамлакатимизда фаолият юритаётган жами 150 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги ватандошларнинг 38 та жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда. Қўмита томонидан Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2021 йилнинг I чорагидаҚўмита фаолиятига доир 2 та Қонун,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та Фармони, 2 та Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2 та фармойиши қабул қилинди.

Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев томонидан 2021 йил 10 февраль куни имзоланган Қонунга асосан 30 июль – Халқаро дўстлик кунини юртимизда Халқлар дўстлиги куни этиб белгилашдан мақсад юртимизда миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини ҳамда халқимиз азалдан ардоқлаган ришта – дўстликни янада мустаҳкамлашдан иборат. Жамиятда кўп миллатли катта оила ҳис-туйғусини, мамлакатимизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш мақсадида 2021 йилнинг I чорагида Қўмита ҳамкорлигида миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари иштирокида республика миқёсида 1 294 та маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Шулардан100 тадан ортиғиилмий-амалий конференция ва семинар, 540 тасидаврасуҳбати, 245 тасикўргазма ва7 та форум ташкил этади.

2021 йил 18 январь куниЧиноз туманидаги “Эшонобод” маҳалласида миллатлараро муносабатлар соҳасидаги туб ислоҳотларга бағишлаб ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирда Туркистон вилояти ҳокими У.Шукеев раҳбарлигидаги Қозоғистон делегациясининг иштирок этиши икки қўшни давлатнинг дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Юртимизда оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда маҳалла институтининг ролини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 22-28 март кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Маҳалла–жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” деган бош ғояни ўзида мужассам этган“Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги” юқори савияда ташкил этилди. Ўзбекистондаги таълим хорижий тилларда олиб борилаётган давлат умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини Давлат бюджети ҳисобидан бадиий адабиётлар билан таъминлаш мақсадида2021 йил 30 март куни имзоланган Вазирлар Маҳкамасинингфармойиши фуқароларнинг она тилида таълим олиш имкониятини таъминлаш даражасини ошириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтарди.

Этномаданий инфратузилмани жумладан миллий маданий марказларни ривожлантириш мақсадида Қўмитанинг давлат ижтимоий буюртмасига асосан 2021 йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан миллий маданий марказларни ривожлантириш учун 700 млн. сўм, шунингдек 6 млрд. сўмлик грант ажратилди.

Самарқанд вилоятида яшаётган юздан ортиқ миллат ва элатларнинг этник-маданий ўзига хослигини сақлаш, миллий маданий марказларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 19 март куни Самарқанд шаҳрида Давлат бюджети ҳисобидан 5 млрд. сўм маблағ эвазига 58 та иш хонаси, 4 та фаоллар зали, 3 та музей ва кутубхонадан иборат “Дўстлик уйи” фойдаланишга топширилди.Миллий маданий марказлар турли тадбирларда фойдаланишлари учун Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан бир дона автобус ажратиб берилди.

Ўзининг жонкуярлиги билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшгансоҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида миллий маданий марказлар раислари ва уларнинг ўринбосарлари учун ойлик маош белгиланди.

Бугун Қўмита “халқ дипломатияси” механизмидан фаол фойдаланган ҳолда тинч ва фаровон ҳаётни асраш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни ривожлантириш, чет элдаги ҳамюртлар билан яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни йўлга қўйишга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Гуманитар, маданий, маърифий ва ахборот соҳаларида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Қўмита ва “Ҳиндистон-Ўзбекистон” дўстлик жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Хориждаги дўстлик жамиятлари билан дўстона алоқаларини янада кучайтириш, Ўзбекистон Республикасининг нуфузини ва мақомини янада ошириш, ўзбек халқининг бой тарихий анъаналари ва маданиятини халқаро жамоатчиликка етказиш мақсадида дўстлик жамиятлари ва ватандошлар иштирокида 2 та учрашув ҳамда 4 та видеоконференция ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ–3982-сонли Қарори билан тасдиқланган Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг ижросини таъминлаш мақсадида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” мавзусидаги онлайн викторинаўтказилиши режалаштирилган.

Онлайн викторинада хориждаги ватандошлар ва Ўзбекистон ҳаётига қизиққан чет эллик фуқаролар ҳам иштирок этиши мумкин.Танловни ўтказишдан асосий мақсад – хорижда Ватанимиз тарихи, маданий-маънавий мероси, умумбашарий цивилизация ва илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб этиш, ватандошларимиз ва чет эл фуқароларини янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорлик, бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғоясига асосланган ислоҳотлар самараси билан яқиндан таништиришдан иборат. Онлайн викторинанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 2030 май кунлари 13 та хорижий мамлакатлар хусусан: Бельгия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Польша, Финляндия, Франция ва Эстония давлатларида истиқомат қилаётган ватандошлар ҳамда чет эл фуқаролари ўртасида ташкил этилади. Ҳар бир мамлакатдан биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига 10 кунлик саёҳат ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотланади. Кейинги 2-10 ўринларни эгаллаган иштирокчилар ҳам қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.