Қозоқ ҳалқининг буюк ўғлони
Ўзбекистонда қозоқ шоири Абай Қўнонбоев 174-йиллиги таваллудига бағишланган бир қатор тантанали ва маърифий тадбирлар ўтказилди. Буюк қозоқ шоирига атаб ўтказилган ана шундай тадбирлардан бири Тошкентда ҳам ўтказилган бўлиб, 10-август куни Абай ҳайкалига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимни тантанали равишда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайид очиб берди.
Ўз нутқида таъкидлаганидек, Абай ижодиёти нафақат қозоқ, балки умумжаҳон маданиятининг бебаҳо ҳазиналаридан биридир. Ўзбек ҳалқи Абай Қўнонбоев бизга мерос қолдирган асарларини севади, буюк қозоқ ўғлонининг ҳотирасига ҳурмат ва эҳтиромда бўлиб келади. Жумладан, кўплаб Ўзбекистоннинг шоир ва ёзувчилари Абай ижодиётига мурожаат қилиб келган, Миртемир, Янгибой Қўчқоров, Абдулла Рустамов ва бошқа ижодкорларимиз унинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Шу билан бирга, мазкур тадбир бевосита 2019 йил Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилинганлиги билан боғлиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 13 март 2018 йил “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида” Қарорига биноан ҳар йили шоир таваллудининг 10 август санасида Тошкент шаҳрида ўрнатилган Абай Қўнонбоев ҳайкали олдида тантанали маросим ўтказилди.
Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги муваққат ишлари вакили Канат Хасенов ҳозирги авлод учун Абай ижодиётининг аҳамияти ҳақида сўзлади:
— Абай мероси беқиёс аҳамият касб этиб, унинг асарлари орқали қозоқ ҳалқининг маданий бойлиги ва ботиний руҳи юксак тарзда намойиш этилган. Абай ҳаёти ва ижоди қозоқ ва бошқа Марказий Осиё ҳалқларнинг янги авлодини англаш борасида самарали ва оғир меҳнат қилган. Буни биз Абайнинг прозаик асарлари, шеърлари кўп йиллар ўтгач ўз гўзаллигини ва долзарблигини ҳалигача йўқотмаганлигидан билиб олсак бўлади. Муаллифнинг фикрича, ҳалқлар орасидаги ҳамфикрлик, фан ва маданият соҳасидаги илғор гоялар жаҳон жамиятини умумий барқарорликка олиб чиқади ва ҳар бир инсон учун ҳаётий заруририятга айланади.
«Жаҳон адабиёти» журналининг бош муҳаррири Ахмаджон Мелибоев таъкидлаганидек, Абай Қўнонбоев яшаган даврда хали ҳалқлар бир-бирига меҳр-мухаббат билан эмас, балки ҳар бир киши ўз холича ёндашар, яшар эди. Ўз вақтида улуғ бобомиз А.Навоий орзу қилганидек, Абай каби буюк ижодкорлар келиб, ҳалқларнинг бир-бирига бўлган оқибати, қадри ортади. Дарҳақиқат, ҳаммани бирдек бирлаштирувчи Абайдек йўлбошчилар етишиб чиқиб, уларнинг асарлари барчамизга ўрнак бўлиши керак, деб таъкидлади.
Қозоғистон Республикаси ўзбек халқи этномаданий бирлашмаси дўстлик жамияти раиси Икром Акрам ўғли Ҳошимжонов ўз нутқида Абай ижодиётига ва мамлакатларимиз орасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш йўлида қўшган мазкур ҳиссасига юксак баҳо берди:
— Абайни англаш бу икки қардош –– қозоқ ва ўзбек ҳалқларини англаш демакдир. Бу борада, ўз устози деб Абай Навоийни танлагани бекорга эмас. Шундай экан, Ўрта Оcиёдаги барча шоиру-ёзувчиларга, файласуфларга Абай ижодининг устозлик қилгани тарихий воқеадир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига биноан, Ўзбекистонда Абай ижодини ўрганиш кенг тарғиб этилмоқда. Бу эса, икки қардош ҳалқларни янада яқинлашишига, дўстлик алоқаларини ривож топишига ўз ҳиссасини қўшади деган умиддамиз.
Расмий қисм тугагач, ёш муҳлислар орасида Абай шеърларидан тайёрланган мушоира ўтказилди. Тантанали маросим буюк қозоқ шоир ва маърифатпарвар ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан якунланди.