2019 йил 5 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алокалари кўмитаси анжуманлар залида Республика Тожик миллий маданий марказининг “Конституция — миллатлараро тотувлик кафолати” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат ва элатлар вакилларининг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, шунингдек, миллатлараро муносабатлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этишдан иборат.
Мустақиллик юртимизда истиқомат қилиб келаётган барча халқлар вакиллари, миллат ва элатлар учун, аввало, ўзлигини англаш, инсоний қадр-қиммат, урф-одат ва қадриятларни тиклаш, ёш авлодни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятларни очиб берди.
Булар Конституциямизда мустаҳкамланган фуқароларнинг ирқи, миллати, тили, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар қонун олдида тенглиги принциплари ҳамда турли миллатлар ва элатлар вакилларининг тили, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, уларни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга асосланади.
Жамиятда дўстлик ва аҳиллик, тинчлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлаш ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий соҳаларда ислоҳотларни изчил амалга ошириш, халқаро майдонда мамлакатимиз нуфузини янада оширишнинг муҳим омили ва зарур шарти ҳисобланади.
Шу маънода мамлакатимизда миллий маданий марказларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фукаролар онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилмокда.
Республика Тожик миллий маданий маркази ўз фаолияти давомида ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, ватанимизда тинчлик ва осойишталикни, миллатлараро тотувликни сақлаш, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида турли маданий-маърифий. адабий-мусиқий ва илмий тадбирлар ўтказмоқда.
Марказнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишлаб ўтказилган “Конституция — миллатлараро тотувлик кафолати” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбири юртимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш, халқаро миқёсдаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилгандир.
Тадбирда Қўмита ходимлари, олимлар, ҳуқуқшунослар, қардош миллий маданий марказлар намояндалари, Республика Тожик миллий маданий маркази фаоллари ва аъзодари, талаба ёшлар, Чирчик шаҳридаги 25-мактабларнииг юқори синф ўқувчилари қатнашдилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Республика Тожик миллий маданий маркази раиси Ж.Холмўминов, адабиётшунос олим, “Нақшбандия” журнали Бош муҳаррири Султонмурод Олим жамиятимизда миллатлараро ҳамжиҳатлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон Конституциясида белгиланган тамойилларнинг аҳамияти ва унинг турли миллат вакиллари ҳаётидаги ўрни ҳусусида маъруза қилишди.
Талаба ёшлар ва мактаб ўкувчиларининг Ватан, унинг Асосий қонуни, мустақиллик ҳакида ёд олган шеърлари мушоираси тадбир қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди.
Мусикий лахзаларда Республика Тожик миллий мадаиий маркази хонандалари ва Чирчиқ шаҳар Тожик миллий маданий маркази «Сўғдиён» ансамблининг Ватан, унинг истиқлолини тараннум этувчи қўшиқлари янгради.