Муҳтарама опа-сингиллар, мунис онахонлар!
Аёл – бу баҳор, аёл илоҳиятга дахлдор сиймо!
Дунёнинг абадийлиги, хусну-жамолин гўзаллиги ҳам сиз аёллардандир!
Халқаро ҳотин-қизлар байрамининг баҳор фаслининг бошланишида нишонланиши бежиз эмас. Чунки бу вақтда табиат қишки уйқудан уйғонади, атроф-муҳитимиз гуллаб яшнайди, гулу-чечакларга бурканади.
Азиз ва мўътабар онахонлар, опа-сингиллар!
Барчангизни баҳорнинг илк айёми бўлмиш, юртимизда кенг нишонланадиган Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий қутлашга ижозат бергайсизлар.
Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилаларингизда тинчлик осоишталик, тўкин-сочинлик ва кўнгил бутунлигини тилайман.
Чеҳрангиздан ҳамиша табассум ва нафосат аримасин. Қалбингиз нурга тўлиб атрофингиз ҳамиша гуллаб яшнашига тилакдошман.
Қўмитамиз жамоаси номидан Рустамбек Қурбонов