2020 год glavnaya

Жорий йилнинг 9 ойида юртимизга 4,9 млн. сайёҳ келган

Статистик маълумотларга кўра жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистонга ташриф буюраётган сайёҳлар сони ўсишида юқори суръатларни намойиш этмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Шундай қилиб, 2019 йилнинг тўққиз ойи давомида юртимизга келган хорижий сайёҳлар сони 4,9 миллион кишини ташкил қилган. Мазкур натижа ўтган йилнинг шу даврига (2018 йилнинг 9 ойида – 3,9 миллион киши) нисбатан 26 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда.

Ўзбекистонга турли минтақалардан келаётган хорижий меҳмонлар оқимининг ўсиш суръатлари турлича. Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларидан ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар сонининг ўсиши  24,1 ҳамда 26,3 фоизни ташкил қилган бўлса, узоқ хорижий мамлакатлардан келаётган туристлар сони 54,8 фоизга ўсган.

Узоқ хориж ҳамда МДҲ мамлакатларидан Ўзбекистонга саёҳат қилганлар орасида энг кўп ташриф Россия Федерацияси, Туркия, Афғонистон, Хитой, Корея Республикаси ва бошқа мамлакатлардан қайд этилган.