Интерактив xизматлар
Ишонч телефони: +99871 253-57-69
ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикасининг 2014-йил 3-декабрь қабул қилинган №378-сонли “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” қонунга мувофиқ:
Жисмоний шахсларнинг мурожаатлари (кейинг ўринларда мурожаатлар) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига оғзаки, ёзма ёки електрон шаклларда қилиниши мумкин.
Қўмитанинг “ишонч телефони”га қилинган мурожаатлар оғзаки мурожаатлар сифатида кўриб чиқилади.
Вазирликнинг расмий електрон манзилига ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат хизматлари ягона интерактив портали (ҳукумат портали) орқали келиб тушган мурожаатлар електрон мурожаатлар сифатида рўйхатга олинади.
Мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш учун тақдим қилиш ҳамда ижро устидан назоратни Канцелярия амалга оширади.
Рўйхатга олинган мурожаатлар келиб тушган вақтдан бир иш кунидан кўп бўлмаган давр мобайнида кўриб чиқишга киритилади.
Қўмита ваколатига кирмайдиган мурожаатлар тегишли идорага жўнатилади.
Жавоб хати мумкин қадар мурожаат қилинган тилда ёзилади.
Ариза ва шикоятлар, агар қўшимча ўрганиш талаб қилинаса, келиб тушган вақтдан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади. Агар қўшимча ўрганиш талаб қилинса, мурожаат бир ой давомида кўриб чиқилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали
№ | Ф.И.Ш | Лавозими | Қабул кунлари | Қабул вақти |
1 | Курбанов Рустамбек Джавдатович | Раис | Сешанба — жума | 9:00 – 12:00 |
2 | Тошев Азамат Бобокулович | Раис ўринбосари | Душанба-чоршанба | 9:00 – 12:00 |
3 | Аҳмедов Зафарбек Шавкатович | Раис маслаҳатчиси | Сешанба-пайшанба | 9:00 – 12:00 |
4 | Абдуллаев Мирзохиджон Вохиджон ўғли | Миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими в.б. | Чоршанба-жума | 9:00 – 12:00 |
5 | Сайфиева Мўътабар Яраш қизи | Миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси | Душанба-чоршанба | 9:00 – 12:00 |
6 | Абидов Закир Халилович | Жамоат бирлашмалари ва ватандошлар билан муносабатлар бўлими бошлиғи | Сешанба-пайшанба | 9:00 – 12:00 |
7 | Беков Феруз Убайдуллаевич | Жамоат бирлашмалари ва ватандошлар билан муносабатлар бўлими бош мутахассиси | Душанба-жума | 9:00 – 12:00 |
8 | Давлатова Саодат Тиловбердиевна | Миллатлараро муносабатлар бўйича Илмий-амалий тадқиқотлар маркази раҳбари | Душанба-пайшанба | 9:00 – 12:00 |
9 | Хўжахонов Исмоилжон Мансурович | Миллатлараро муносабатлар бўйича Илмий-амалий тадқиқотлар маркази бош мутахассиси | Чоршанба-жума | 9:00 – 12:00 |
10 | Шодиева Дилафруз Каримджановна | Кадрлар бўлими бошлиғи | Душанба-пайшанба | 9:00 – 12:00 |
11 | Шукуров Гайратулла Самикович | Матбуот котиби | Душанба-жума | 9:00 – 12:00 |
12 | Аъзамов Муҳаммадазиз Алишер ўғли | Бош юрисконсульт | Душанба-жума | 9:00 – 12:00 |