ОЗАРБАЙЖОН МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗЛАРИ УЮШМАСИ
Ўзбекистонлик озарбайжонлар халқ анъаналари ва урфодатларини ҳурматлаб, уларни авайлабасраб келадилар. Ўзбекистондаги биринчи Озарбайжон миллий маданий маркази — “Гардашлик” 1989 йили Тошкентда ташкил этилган. Кейинчалик, Самарқанд ва Бухорода ҳам марказлар, 2003 йилда эса — Озарбайжон миллиймаданий марказлари уюшмаси тузилди.
Марказда миллатидан қатъи назар, барча хоҳловчилар учун озарбайжон тилини ўрганиш курслари, рақс ва каштачилик тўгараклари, компютер саводхонлиги синфи очилган. Амалий санъат ва миллий таомлар кўргазмаларини ўтказиш анъанага айланган бўлиб, ушбу тадбирларда Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Кокаб Алиева раҳбарлигидаги “Азербайжан гизлари” ансамбли (Тошкент ш.) озарбайжон халқ қўшиқлари ва рақслари билан томошабинларнинг олқишига сазовор бўлган. Бундан ташқари, Тошкент ва республиканинг бошқа шаҳарларида ўтказиладиган оммавий тадбирларда “Гардашлик”, “Очаг” каби бадиий жамоалар ўзига хос чиқишлари билан ажралиб туради. Ўзбекистоннинг умумхалқ байрамлари — Мустақиллик куни ва Наврўзга бағишланган тадбирларда ҳам озарбайжонлик санъаткорлар мунтазам иштирок этиб келадилар. Озарбайжон элчихонаси билан ҳамкорликда озарбайжонлик санъат усталарининг концертлари ташкил қилинади.
Миллатлараро алоқаларни мустаҳамлаш ва ривожлантиришга интилаётган марказ фаоллари ўзбек ва озарбайжон маданиятларининг ўзаро алмашинуви ва бойитилишига, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Марказ биносидаги ўзбекозарбайжон дўстлиги музейига қўйилган экспонатлар икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқалари қадим замонлардан бери давом этиб келаётгани ҳақида ҳикоя қилади. Музейнинг экспонатларидан бири — Фарғона водийсида топилган милоддан аввалги ИИ минг йилликка мансуб иккита илон кўринишидаги тошдан ясалган тумор Озарбайжондан топилган туморга жуда ўхшаб кетиши ҳам халқларимизнинг қанчалик яқин эканлигини тасдиқлайди.
Марказда ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга ва олий маълумотга эга бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Ёшлар театри хайрия тадбирларида, болалар байрамларини ташкил қилишда, озарбайжон диаспорасининг кўзга кўринган намояндаларини, жумладан Ўзбекистон ва Озарбайжонда хизмат кўрсатган артист Фирудин Сафаров, эркин кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Маис Ибадовни қутлаш маросимларида фаол қатнашиб келади. Турли лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам бераётган ёшлар янги дўстлар орттирадилар, анъанавий халқ урфодатлари бўйича никоҳ тўйларини ўтказиб, оила қурадилар.
Марказ томонидан енгил атлетика, минифутбол бўйича мусобақалар, шашка ва шахмат бўйича спартакиадалар, шунингдек, Ўзбекистон спорт кураши ассоциацияси билан ҳамкорликда юнонрум ва эркин кураш бўйича турнирлар ўтказилади.
Бугунги кунда марказ ва унинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари келажаги буюк давлат қуришдек юксак мақсадга эришиш йўлида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.