РEСПУБЛИКА ТУРКМАН МАДАНИЙ МАРКАЗИ

Туркманлар замонавий Ўзбекистон ҳудудида қадим замонлардан бери яшаб келадилар. Улар ўзларининг кўпасрлик маданияти ва анъаналарини сақлаган ҳолда Ўзбекистоннинг кўпмиллатли ягона оиласига уйғун тарзда қўшилиб кетганлар. Туркманларни ўзбек халқи билан тили ва тарихий илдизларининг яқинлиги, шунингдек, иккала халқ учун умумий бўлган эпос, афсона ва халқ достонлари бирлаштиради.

Мамлакатимизда яшайдиган 189 мингга яқин ортиқ туркманлар ўз миллий маданиятлари, тили, анъаналари ва урфодатларини асраш ҳамда ривожлантириш бўйича конституциявий ҳуқуқларини 2001 йил 7 май куни ташкил қилинган Республика Туркман маданий маркази орқали амалга оширади. Бугунги кунга келиб ушбу марказнинг таркибий тузилмаси ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Туркман маданий маркази, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари фаолият юритиб келмоқда.

Марказлар ўқитиш туркман тилида олиб бориладиган 40 дан ортиқ мактабларга кўмаклашадилар, ушбу мактаблар учун мутахассислар Қорақалпоқ давлат университетининг туркман филологияси факултетида, Беруний шаҳридаги педагогика коллежида тайёрланади. Бундан ташқари, республикада туркман тилида бир қатор газета ва журналлар чоп этилади.
Ёшлар билан ишлаш дастурлари доирасида марказлар қошида ҳаваскор бадиий жамоалар ташкил этилган бўлиб, улар орасида энг машҳури Қорақалпоғистон Туркман маданий маркази қошида фаолият юритувчи “Орзу” ансамбли ҳисобланади. Ушбу марказда “Мекан” газетаси ҳам чоп этилади.

Марказ ва унинг бўлинмалари Ўзбекистоннинг Наврўз, Мустақиллик куни, Конституция куни цингари умумхалқ байрамларида фаол қатнашадилар. Бошқа жамоат ва давлат ташкилотлари иштирокида туркман тилининг асосчиси, ХВИИИ асрда яшаб ўтган буюк шоир ва аллома Маҳтумқули, туркман мумтоз шоири Молланапес Қодирберди ўғли каби инсонлархотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилиши анъанага айланган. Тадбирлар давомида ушбу арбобларнинг ўзбек тилига таржима қилинган китобларининг тақдимоти ўтказилади, туркман санъати ва халқ ҳунармандчилиги намуналари намойиш қилинади.

Ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган ўзбектуркман муносабатларининг ривожланишига кўмаклашиш баробарида марказлар жамоатчилиги томонидан ҳар йили ўзбектуркман дўстлиги кечалари ташкил қилинади.
Ўзбекистон Туркман маданият маркази вакиллари ҳар йили Жаҳон туркманларининг гуманитар ассоциацияси, Туркман қўл гиламдўзлигини қадрловчилар умумжаҳон ассоциацияси конференцияларида, Миллий урфодатлар ва анъаналар халқаро фестивали цингари анжуманларда иштирок этади.