ЎЗБEКИСТОН “АХИСХА” ТУРК МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗИ

Туркларнинг Ўзбекистонга оммавий тарзда кўчирилиши 1944 йили рўй берган. Республикадаги биринчи турк миллий маданий маркази 1991 йили Бухоро вилоятида, Ўзбекистон “Ахисха” турк миллий маданий маркази эса 1997 йилда Тошкент шаҳрида ташкил қилинган. Ҳозирги кунда марказ тузилмасига Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги бўлинмалар киради.

Турк халқининг миллий анъаналари, урфодатлари, санъатини тиклаш мақсадида марказ қошида “Севинч”, “АнаДулу”, “Ахисха”, “Арзу” каби бадиий ҳаваскорлик жамоалари, қўғирчоқ театри, “МИКО” комедия театри, “Назиммедиа” ва “Гунеш” халқ чолғу асбоблари ансамбллари ташкил этилган.

“Ўзбекистон — умумий уйимиз” фестивалининг ғолиблик унвони билан тақдирланган марказ ансамбллари ҳамда “МИКО” театрининг актёрлари нафақат Ўзбекистон саҳналарида, балки хорижий мамлакатларда ҳам катта обрўеътибор қозонганлар. Доул дўмбираси, соз ва зурна жўрлигида ижро этиладиган “телло”, “каклик”, “лезгинка” каби ўзбекистонлик турклар саҳналаштирган халқ рақслари Россия Федерацияси, Қирғизистон, Украина, Озарбайжон, АҚШ мамлакатларидаги турк диаспораси ва Туркиянинг ўзидаги томошабинларни ром этиб, уларнинг қизғин олқишларига сазовор бўлган.
Марказ ва унинг вилоятлардаги бўлинмаларида Мустақиллик куни, Наврўз байрами, Қурбон, Рўза ҳайитлари нишонланади, ўзбектурк дўстлиги кечалари ва Турк киноси кунлари ўтказилади.

Марказ томонидан мунтазам равишда адабий учрашувлар, миллий либослар ва миллий таомлар кўргазмалари ташкил этилади. Марказ фаоллари бошқа миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда турли янги лойиҳаларда қатнашадилар. Қадимги халқ урфодатлари бўйича ўтказиладиган жозибали ва ниҳоятда гўзал никоҳ тўйлари марказ ҳаётидаги энг ёрқин воқеалардан ҳисобланади.
Халқ байрамлари ва сайилларида республикамизнинг таниқли спортчилари, жумладан таэквондонинг ИТФ йўналиши бўйича жаҳон чемпионлари самарқандлик Алижон, Жамил ва Рамил Юсуповлар томонидан ташкил этиладиган спорт мусобақалари ўтказилади.

Марказнинг асосий лойиҳалари доирасида уруш ва меҳнат фахрийларини қутлаш ва тақдирлаш, жисмоний имкониятлари чегараланган фуқаролар учун хайрия тадбирларини ўтказиш, уларни зарур доридармон ва тиббий техника билан таъминлаш ишлари кўзда тутилган.
Ўзбекистондаги турк диаспорасининг ҳаёти ва турмуш тарзи билан таништирувчи бадиий филмларнинг суратга олиниши ҳам марказ фаолларининг ташаббуси билан амалга оширилган. Шунингдек, “Қисмат”, “Чин муҳаббат”, “Бегона баҳор”, “Қизғалдоқ” бадиий филмлари ва“Жийда гули” телесериалида бош ролларни марказ фаоллари ижро этишган.