Print Friendly, PDF & Email

ЎЗБEКИСТОН РУС МАДАНИЙ МАРКАЗИ

1994 йили ташкил этилган Ўзбекистон Рус маданий маркази ва унинг жойлардаги бўлинмалари рус халқининг маданияти, тили, анъаналари, урфодатларини авайлабасрашда, шу асосда ўзбек ва рус халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.
Мамлакатимиз вилоятлари ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган ушбу марказнинг таркибидаги 20 та маданий марказ бўлимлари ижтимоий, маданиймаърифий ва таълим соҳаларида, маънавий тарбия йўналишларида ишлайди.

Эшиклари ҳамма учун доимо очиқ бўлган ушбу жамоат ташкилотларида Славян ёзуви ва маданияти кунлари, таниқли рус олимлари, ёзувчилари, санъат арбобларининг соҳа равнақига қўшган ҳиссалари ҳақида ҳамда кўпасрлик тарихга асосланган Россия–Ўзбекистон алоқалари бўйича республика илмиямалий конференция ва семинарлари ўтказилади. Анжуманлар материаллари асосида илмий тўпламлар нашр қилинади.

Марказ фаоллари иштирокида “Виноградов ўқишлари” халқаро илмий анжуманлар, Александр Пушкин, Юрий Гагарин, Константин Сиолковский ҳайкаллари ёнида учрашувлар уюштирилади.

Марказ фаоллари томонидан ўтказиладиган “Играй, гармон!”, “Звени, златая Рус!”, “Хоровой марафон” конкурслари ва фестиваллари, русўзбек дўстлиги кечалари жуда мароқли ва оммабоп бўлса, “Масленнитса”, “Пасха байрамлари” халқнинг кўпасрлик анъаналари — шафқатлилик ва хайрсаховатни акс эттиради. Марказнинг “Молодая смена” ёшлар бўлинмаси Пушкин бали ва бошқа тематик кечалар ташкил қилади.

Марказ қошида “Ветеран” хор капелласи, “Мелодия” хори, тарихий клуб, “Соло”, “Маънавий мерос билан учрашув”, “Кумуш аср” адабиёт меҳмонхонаси каби ижодий уюшмалар, “Орфей”, “Данко”, “Литературнодуховное наследие” тўгараклари, адабиёт ва мусиқа салони, Рус тили ва адабиёти маркази, Анна Ахматованинг “Мангалочий дворик” музейи фаолият кўрсатмоқда.
Марказ ўзининг кўпсонли лойиҳаларини амалга оширишда “Ўзбекистон–Россия” дўстлиги жамияти, Ўзбекистон Рус драматик театри, Тошкент мусиқали комедия театри, Сергей Есенин музейи, Ўрта Осиё Митрополия округининг Тошкент ва Ўзбекистон епархияси каби жамоат ва давлат ташкилотларининг ёрдамига таянади.

Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик кўприги бўлиб хизмат қилувчи марказ Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси яқиндан ҳамкорлик қилади.
Марказ тадбирларида турли миллат вакиллари иштирок этадилар. Бу ҳолат марказ фаолияти кўпчиликка манзур бўлаётганидан ва мамлакатнинг кўпмиллатли жамоатчилиги томонидан маъқулланаётганидан далолат беради.