ЎЗБEКИСТОН УЙҒУР МАДАНИЯТ МАРКАЗИ

Уйғурлар замонавий Ўзбекистон ҳудудида қадимдан яшаб келганлар. Ўзбекистон уйғур маданият маркази 1989 йили Тошкентда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалар фаолият юритмоқда.

Уйғур халқининг миллий мероси, тили, маданияти, урфодатлари, жумладан қўшиқ ва рақс санъати, халқ ижодиётини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида марказ қошида оқсоқоллар, хотинқизлар, олимлар, ёшлар кенгашлари тузилган.

Санъат арбоблари кенгаши саъйҳаракатлари билан ташкил қилинган бадиий ҳаваскорлик жамоалари йилдан йилга ўз маҳоратларини ошириб бормоқдалар.“Санам” ансамбли — “Ориент” Шарқ халқлари мусиқаси 7фестивали (Таллинн, Эстония) иштирокчиси, “Бўстон” ва “Отуш” ансамбллари — “Ўзбекистон — умумий уйимиз” республика дўстлик ва маданият фестивали ғолибларидир.

Уйғур миллий маданияти ва ўзбекуйғур дўстлигига бағишланган анъанавий кечалар, шунингдек, Наврўз, Рўза, Қурбон ҳайити каби халқ байрамлари ҳаваскор ва профессионал уйғур мусиқачилари, қўшиқчилари ва раққосалари иштирокида ўтказилади. Концерт дастурларида дунёга машҳур қадимги уйғур мақомлари ва замонавий қўшиқлар ижро этилади. Байрам дастурхонларига тортиладиган ва Ўзбекистонда севиб тановул қилинадиган бетакрор уйғур таомлари барча тадбирларнинг кўрки ва зийнати ҳисобланади.

Марказ уйғур халқининг машҳур олимлари, адабиёт ва санъат арбоблари билан ижодий учрашув ва кечалар ташкил қилади, юбилей саналарида уларни қутлайди. Бундан ташқари, марказ томонидан уйғур ёзувчилари ва шоирларининг асарлари, уйғур халқининг кўзга кўринган вакиллари, шу жумладан марказ фаоллари ҳақида китоблар уйғур тилида нашр қилинади.

Аждодлар санъати ва маданияти, уйғур тили ва ёзувини тарғиб қилиш баробарида марказ Ўзбекистон Фанлар академияси билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Буюк қомусий олим, «Девону луғотиттурк» луғатмаълумотномаси муаллифи Маҳмуд Кошғарий таваллудининг 1000 йиллигига бағишланган халқаро илмиямалий конференция ўтказилиши ана шулар сирасига киради.

Марказ жамоатчилиги Олмаота, Чимкент, Тароз, Бишкек уйғур маданий марказлари билан маданият ва санъат соҳасида халқаро алоқаларни йўлга қўйган, ХХР билан эса Олий таълим вазирлиги билан келишган ҳолда талабалар алмашинуви ва илмфан соҳасида ҳамкорлик бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда, халқаро симпозиум ва конференциялар ишида фаол қатнашмоқда.
Марказ бошқа этник бирлашмалар билан биргаликда Ўзбекистон Мустақиллиги куни, бошқа давлат ва миллий байрамларни кенг нишонлайди. Марказ уйғур халқининг миллий маданияти ва санъати ютуқларини намойиш қилиб, ҳамкасблари муваффақиятларини қутлаган ҳолда, халқлар ўртасидаги дўстлик ва тинчликни мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.