Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита) томонидан Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 45 манзилда 560 м2 (1-қаватда 430 м2, 2-қаватда 130 м2) майдондан иборат бинони “Дўстлик уйи кутубхонаси” жойлаштириш мақсадида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши ҳамда 10та енгил автомобиллар учун барча шароитлар кўзда тутилган автотураргоҳ қурилиши режалаштирилган.