Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 майдаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонлари ижроси доирасида «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган навбатдаги сўров истиқлол йилларида мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни ривожлантириш ҳолати ва тенденциялари, уларнинг ўзгариш суръатига бағишланди.