“Ўзбекистон–Қозоғистон”: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги” мавзуида халқаро конференция
Posted onAuthoradminКомментарии к записи “Ўзбекистон–Қозоғистон”: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги” мавзуида халқаро конференция отключены
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Халқаро ҳамкорлик марказида “Ўзбекистон–Қозоғистон: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Владимир Норов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори Зарема Шаукенова, Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев ва бошқа бир қатор вазирлик, идоралар раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари иштирок этишди.
Анжуманда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги 1998 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги ҳамда 2013 йилда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномалар ва бошқа қатор ҳужжатлар асосида давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик яхши қўшничилик асосида жадал ривожланаётгани таъкидланди. Тарихий сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги икки томонлама муносабатларда янги саҳифа очгани қайд этиб ўтилди.
Конференцияда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси вакиллари Г.Аббасова ҳамда М.Омоновлар иштирок этишди. “Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дўстлик алоқалари (Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик жамиятлари мисолида)” мавзусида қўмита вакили М.Омоновнинг маърузаси эшитилди.
Халқаро конференциянинг шўъба йиғилишларида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболлари, шунингдек, давлатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.