Ўзбекистон Республикаси Вазарлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти Алишер Навоий номидаги Ўш шаҳрида ўзбек миллий-маданий маркази билан биргаликда Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунлари ҳамда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 17 февраль куни Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Тўқтағул номидаги Ўш вилоят кутубхонаси катта залида адабий-бадиий анжуман ташкил этилди.
Анжуманга Ўзбекистон томонидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг масъул ходими Феруз Беков, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти ижрочи директори Зуҳриддин Исомиддинов, публицист-ёзувчи, Ўзбекистон миллий университети доценти Аҳмаджон Мелибоев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳаммаджон Шокиров, хушовоз хонанда Гулноза Каримова ташриф буюрдилар.
Қирғизистон томонидан эса Қирғизистон халқлари ассамблеяси Ўш вилоят бўлими бошлиғи профессор Нуримбетов Балтагул Аттакулович, Алишер Навоий номидаги Ўш шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази раиси Рашидхон Хўжаев, Бобур номидаги Ўш ўзбек драма театри директори Набижон Мамажонов, Тўқтағул номидаги Ўш вилоят кутубхонаси директори Бахтигул Мирзаева, Ўш шаҳри ва айрим туманлардан ташриф буюрган юзга яқин адабиёт ихлосмандлари, Ўшлик ёзувчи ва шоирлар иштирок этдилар.
Анжуманда Б.Нуримбетов, А. Мелибоев, З. Исомиддинов, Ф. Беков, жамоат арбоби Б.Жўраев, Р.Хўжаев, шоир Ў.Темур, шоира М. Комилова, театр директори Н. Мамажонов сўзга чиқдилар, М. Шокиров, Г. Каримова ва Ўшлик санъаткорлар ушбу кечанинг бадиий жиҳатдан файзли ўтишига ҳисса қўшдилар.