ИҚТИСОДИЁТ

Ўзбекистон Республикаси Конститутсиясининг 23-йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Ислом Каримовнинг та’кидлашича, дунёдаги саноқли давлатлар қаторида Ўзбекистонда мустақил тараққиёт йилларида иқтисодиёт қарийб 6 баробар, аҳоли жон бошига тўг‘ри келадиган реал даромадлар 9 баробардан зиёд ўсди.

Сўнгги 11-йилда, жумладан, жорий 2015-йилда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш сур’атлари барқарор равишда 8 фоиздан юқори бўлиб келмоқда, макроиқтисодий кўрсаткичлар мутаносиблиги, давлат бюджети ва тўлов балансининг барқарор равишда профитсит билан бажарилиши, экспорт ва олтин-валюта заxираларининг ўсиши та’минланмоқда. Давлатнинг ташқи қарзи эса ялпи ички маҳсулотга нисбатан 18,5 фоиздан ошмаяпти.

Жорий йилда иқтисодиётимизга қарийб 16 миллиард доллар қийматидаги инвеститсия киритилди ва бу асосий фондлар умумий ҳажмининг салкам 23,3 фоизини ташкил этади.

Ўтган 5-йил давомида иқтисодиётимизга жами бўлиб қарийб 67 миллиард доллар инвеститсия йўналтирилди, бунинг 21 фоиздан ортиг‘и xорижий инвеститсиялардир.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, «янги бизнесни қўллаб-қувватлаш» деб аталадиган мезон бўйича мамлакатимиз айни пайтда жаҳонда 42-ўринни, тузилган шартномалар ижросини та’минлаш бўйича 32-ўринни, иқтисодий ночор корxоналарга нисбатан қўлланадиган банкротлик тизимининг самарадорлиги бўйича 75-ўринни эгаллаб турибди. «Кичик бизнес субйектларига кредит бериш» деб номланадиган кўрсаткич бўйича Ўзбекистон сўнгги уч йилда 154-ўриндан 42-ўринга кўтарилди ва ўтган йилнинг ўзида рейтингини 63 позитсияга яxшилади.

Жаҳон банкининг ма’рузасида Ўзбекистон кейинги йилларда тадбиркорлик фаолияти учун ишбилармонлик муҳитини яxшилаш соҳасида энг яxши натижаларга эришган дунёдаги ўнта давлат қаторидан жой олгани қайд этилган.

Ислоҳотлар натижасида ялпи ички маҳсулотимизда кичик бизнес ва xусусий тадбиркорликнинг улуши 2000-йилдаги 31 фоиздан бугунги кунда 56,7 фоизга етгани ёки 1,8 баробар ошганини алоҳида та’кидлашни истардим. Ҳозирги пайтда ушбу соҳада жами саноат маҳсулотларининг учдан бир қисми, қишлоқ xўжалиги маҳсулотларининг 98 фоизи ишлаб чиқарилмоқда.

2015-йилда ана шу мақсадларга барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида инвеститсиялар жалб этилди ва ўзлаштирилди. Бу 2014-йилга нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир. Жами инвеститсияларнинг 3 миллиард 300 миллион доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиг‘и xорижий инвеститсиялар бўлиб, шунинг 73 фоизи тўг‘ридан-тўг‘ри чет эл инвеститсияларидир.

Мамлакатимиз қишлоқ xўжалигида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли ўтган йили мўл ҳосил етиштирилди – 7 миллион 500 минг тоннадан зиёд г‘алла, 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ паxта xирмони барпо этилди.

Ўтган йили иқтисодиётимизни таркибий ўзгартириш ва диверсификатсия қилишни чуқурлаштириш, бандликни та’минлаш, одамларимизнинг даромади ва ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омил ва йўналишларидан бири тариқасида xизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш борасидаги тизимли ишлар изчил давом эттирилди.

2015-йилда ялпи ички маҳсулот ўсишининг ярмидан кўпи xизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўг‘ри келгани бу тармоқнинг иқтисодиётимиздаги ўрни ва та’сири нақадар катта эканини кўрсатади. Бугунги кунда xизмат кўрсатиш соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2010-йилдаги 49 фоиздан 54,5 фоизга етди. Жами банд аҳолининг ярмидан кўпи ушбу соҳада меҳнат қилмоқда.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаётганига қарамасдан, ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ xўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди.

Йиллик бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профитсит билан бажарилди. Инфлатсия даражаси 5,6 фоизни ташкил қилди, я’ни прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлди.

Xалқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015-йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017-йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани албатта барчамизга мамнуният етказади.

Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш натижасида 2030-йилда, янги турдаги товарлар тайёрлашни ўзлаштириш асосида нефт-газ-кимё соҳасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 баробар, рангли металл маҳсулотлари 2,2-марта, қора металлдан тайёрланадиган буюмлар 2,3 карра, кимё саноати маҳсулотлари, жумладан, минерал ўг‘итлар 3,2 баробар кўпайиши мумкин.

Замонавий теxнологиялар асосида паxта толасини ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ташқи ва ички бозорда талаб юқори бўлган тайёр, экологик тоза тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2030-йилда 5,6-марта, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини эса 5,7 карра ошириш имконини беради.