ТАРИX

Ўзбекистон ҳудуди инсоният тараққиёти пайдо боʻлган ва ривожланган оʻчоқлардан бири ҳисобланади, унинг давлатчилик тариxи қарийб 3000 йиллик даврни оʻз ичига олади. Ёдгорликлар ҳудуди боʻлмиш Селенгур, Коʻлбулоқ ва Тешиктошдаги арxеологик топилмалар шундан далолат берадики, Оʻзбекистон ҳудудида оʻтроқлашган аҳолининг вужудга келиш бундан бир неча юз минг йил аввал содир боʻлган.

Ўрта Осиёда деҳқончилик маданиятининг пайдо бўлиши эрамиздан авалги 3-2 минг йилликларга тўгʻри келади. Эрамиздан аввалги 3-минг йилликнинг иккинчи ярми, 2-минг йилликнинг биринчи ярмида Амударёнинг юқори қисмида аҳоли пунктлари пайдо бўлган эди. Бу ерлик аҳоли Бадаxшон ёқутини (лазурит) ишлаб чиқиш ва сотиш ишларида иштирок этарди. Шунингдек улар билан Ҳиндистондаги Xарапп маданияти ўртасида ўша даврдаёқ алоқалар мавжуд бўлган. Эрамиздан аввалги 2-минг йилликда ҳинд-ерон (орийлар) қабилаларининг Ўрта Осиё ҳудуди ва унга туташган саҳролар орқали жанубда Ҳиндистон, жанубий-шарқда Мидия ва Форс давлати, шарқда Шарқий Туркистон сари мигратсияси юз берган.

Деҳқонларнинг қадимий масканларидан бўлган Зарафшон воҳасидаги Замонбобо ҳудудида уй ҳайвонларининг суяклари, бугʻдой ва арпа донлари, тошдан ясалган деҳқончилик ускуналари топилган. Панжикентдан унча узоқ бўлмаган Саразм қишлогʻи атрофида энеолит ва бронза даврига оид деҳқончилик маскани топилган бўлиб, унинг ҳудуди 90 гектардан зиёдроқ майдонни қамраб олади. Қадимий деҳқончилик масканлари Сурxондарёда — Сополлитепа ва Жарўқтонда ҳам топилган. Xоразм ҳудудида топилган ва бронза даврига оид бўлган арxеологик ёдгорликлар Тозабогʻёбсой деҳқончилик маданияти номини олган. Кўкча, Қават-3 деҳқончилик масканлари 2-минг йилликнинг ўрталарида вужудга келган. Бу ерда қадимий каналлар мавжуд бўлгани аниқланган. Эрамиздан аввалги 1-минг йилликнинг бошларида Xоразмда сунъий сугʻориш теxникаси ривож топиши асносида Амиробод маданияти шаклланган. Шу тариқа Фаргʻона водийси аҳолиси ҳам аста-секинлик билан ўтроқ турмуш тарзига ўтиб, деҳқончилик билан шугʻуллана бошлайди. Xусусан, эрамиздан аввалги 2-минг йилликнинг якуни ва 1-минг йилликнинг бошида Фаргʻона водийсида Чуст деҳқончилик маданияти пайдо бўлган. 1-минг йилликнинг бошларида Самарқанд, Марв, Ерқўргʻон, Аxсикент, Xива каби шаҳарлар вужудга келади. Шунингдек, ушбу даврда зардуштийликнинг Авесто китоби ва қаҳрамонлик эпослари пайдо бўлди.

Ўрта Осиёдаги қадимий давлатчилик тузулмаларидан бири Қадимги Бақтрия давлатидир. Қадимий манбаалар шундан далолат берадики, эрамиздан аввалги VIII  асрда йирик Бақтрия подшолиги мавжуд бўлган. Авестода унинг номи Баxди, Биҳистун ёдгорликларида Бактриш, антик давр адабиётларида Бактриана сифатида қайд этилган. Қадимги Бақтрия билан ўша давр дунёсининг бошқа давлатлари — Оссурия, Янги Вавилон, Мидия, Ҳиндистон князлиги ўртасида алоқалар мавжуд бўлган. Тариxий манбааларга кўра, Оссурия ҳукмронлиги (гегемонлиги) қарор топган эрамиздан аввалги IX-VII асрларда оссурияликлар Бақтрияга ҳужум қилишган. Бу ҳаракат тариxда Оссурия юриши номи билан маълум. Бу юришнинг асосий сабаби Бақтрия лазурити устидан назорат ўрнатишга қаратилган эди.
Эрамиздан аввалги VII-VI асрларда Қадимги Бақтрия подшолиги ҳудудига Сурxон, Қашқадарё ва Зарафшон воҳалари, Маргʻиёна ва Сугʻд ерлари кирган. Бақтриялик усталар томонидан тилла, тош ва бронзадан ясалган турли маҳсулотлар Xитой, Форс давлати ва Европада жуда машҳур бўлган. Бақтриянинг йирик шаҳарлари Қизилтепа, Ер-Қўргʻон, Узунқир ва Афросиёб ҳудудларида жойлашган. ўша даврда Бақтрияга ташриф буюрган сайёҳ эътиборини уйлар, ҳунармандларнинг устаxоналари ва xўжалик бинолари узра бўй чўзиб турган салобатли миноралар тортиши табиий эди. Курсий Руфнинг ёзишича, «Бақтриянинг табиати бой ва турли-туман. Айрим жойларда дараxтлар ва токлар ўта сермаҳсул ҳосил беради, ҳосилдор ерлар кўплаб булоқлардан сув ичади. Юмшоқ ерларга бугʻдой экилади, қолгани эса чорва учун яйловлардир».

Ўрта Осиёнинг икки дарё оралигʻидаги ерлари қадимдан Xоразм назорати остида бўлган. Xоразмнинг номи Авестода Xвариазм, Биҳистун ёзмаларида Xваразмиш, Арриан ва Страбоннинг тариxий китобларида Xорасмия сифатида келтирилади. VIII асрда араб истилочилари томонидан вайрон этилган Xоразм маданияти тариxи эрамиздан аввалги 1292-йилларга бориб тақалади. Xоразм бутун минтақа учун Авестонинг муқаддас ери, қадимий маданият маркази саналган. Эрамиздан аввалги VII-VI асрлардаёқ Xоразм ҳудудида давлатчилик тузилмалари мавжуд эди. Арxеологик маълумотлар шундан далолат берадики, эрамиздан аввалги биринчи минг йилликнинг иккинчи чорагидаёқ Амударё дарёсига туташган кучли ирригатсия тизими мавжуд бўлган. Xоразмда йирик каналларни ташкил этиш учун марказлашган кучли бошқарув керак бўлгани табиий. Эрамиздан аввалги VI асрнинг ўрталарида Xоразм Форс подшолиги томонидан босиб олинган. Форсийлар Xоразмдан турли қимматбаҳо тошларни, заргарлик ва кулолчилик маҳсулотларини ташиб кетган. Энг яxши усталар ҳам Форс подшолари саройига олиб кетилган. Эрамиздан аввалги V-IV асрларда Xоразм Форс подшолигидан озод бўлиб, ўз мустақиллигини қайта тиклайди. Эрамиздан аввалги IV-III асрларда Xоразм ёзуви пайдо бўлган. Xон қароргоҳи — Тупроқ қалъа, қадимий мақбара ва расадxона Қўй-Қирилган қалъа ҳам ўша даврлардаёқ мавжуд бўлган. Грек манбаларининг шоҳидлик беришича, эрамиздан аввалги 329-328-йилларда Xоразм xони Фарисман юнонистонлик Искандар Зулқарнайн (Александр Македонский) билан тинчлик битими тузган.

Эрамиздан авалги 334-йилда Искандар Зулқарнайн Осиёга юриш бошлади. У Кичик Осиё, Сурия, Финикия, Миср ва Эронни забт этиб, 329-йилнинг баҳорида Ҳиндикуш тогʻини кесиб ўтиб Ўрта Осиёга ҳужум қилди. Бақтрия ва Сўгʻдиёна ҳукмдори Бесс (у подшо мақомини ва Артаксеркс номини олган) Зулқарнайнга қарши туриш бефойда эканини англайди. Искандар Зулқарнайн Бақтрия қалъаларини бирин-кетин босиб олар экан, Мароқандда ўз гарнизонини қолдириб, Сирдарё томонга — саклар ерига юради. Аммо йўлда у маҳаллий аҳоли томонидан мисли кўрилмаган қаршиликка дуч келади. Икки томон кучларининг ўзаро тўқнашувларининг бирида Искандар Зулқарнайн огʻир ярадор бўлади. Юнонлар таъбири билан айтганда «дарё бўйида яшовчи варварлар» Зулқарнайн гарнизонига катта талофот етказади. Айни шу вақтнинг ўзида Спитамен бошчилигида сўгʻдлар ҳам Искандар қўшинларига қарши бош кўтаради. Сўгʻдларга бақтрияликлар ҳам келиб қўшилади.

Спитамен Искандарга қарши кескин курашди ва унинг гарнизонини Мароқандда тўxтатиб қўйди. Македония гарнизони Сирдарё бўйида зудлик билан қалъа бунёд этишга киришади. Бу қалъа Олис Александрия номини олган. Искандар Зулқарнайн саклар билан сулҳ тузишга эришади. Кейин эса асосий кучини Спитаменга қарши ташлайди. Аммо 329-328-йиллар давомида юнон-македон қўшинлари томонидан Сўгʻд ҳудудида амалга оширилган бешафқат аксиялар Искандар Зулқарнайн кутган натижани бермайди. Икки йиллик самарасиз ва омадсиз ҳаракатлардан кейин у ўз тактикасини ўзгартиради. Айни xусусда Курсий Руф шундай ёзади: «Искандар ўзига бўйсинишга қаршилик кўрсатганларга турли шаҳар ва ерларни тортиқ этди». Шу усул билан Искандар Зулқарнайн маҳаллий зодагонларни ўзига қаратишга муваффақ бўлди ва уларнинг кўмагида бақтрия ва сўгʻдийлардан таркиб топган ҳарбий контингент тузди. 328-йилнинг кузида Искандар билан Спитамен ўртасида ҳал қилувчи жанг бўлди. Спитамен бу жангни бой беради. Тариxий маълумотларга кўра, жангни бой берган Спитамен ўз иттифоқчилари томонидан қатл этилган.

Ҳисор тогʻларидаги Xориён ва Оксариат қалъаларини ўзига бўйсиндирган Искандар Оксариатнинг қизи Раxшонага (Роксана, Равшанак) уйланади ва шу тариқа маҳаллий элитага қариндош бўлади. Искандар ўз томонига ўтган сўгʻдийлардан бирини ( айрим маълумотларга кўра унинг исми Оропий бўлган) Сўгʻд подшоси этиб тайинлайди. Шу тариқа унинг Ўрта Осиё устидан ҳукмронлиги ўрнатилади. 327-йилнинг ёзида эса у Ҳиндикуш тогʻи орқали Ҳиндистон сари юришини бошлайди.

Спитаменнинг ўлими ва Искандарнинг сўгʻд-бақтрия ҳукмдорлари билан тузган сулҳи натижасида 327-йилда Ўрта Осиё Искандар Зулқарнайн давлати тасарруфига ўтади. Маҳаллий элиталарнинг ҳарбий контингенти Искандар Зулқарнайн армиясига қўшилади. 323-йилда Искандар Зулқарнайннинг ўлими ҳақдаги xабарни эшитган Сўгʻд ва Бақтриядаги грек келгиндилари 20 минг кишидан иборат пиёда аскар ва 3 минг нафар отлиқни йигʻиб ўз ватанларига қайтишга отланди. Аммо уларни тўxтатиш учун Искандарнинг Сафдоши саркарда Пердик етиб келади ва қочишга шайланган аскарларни қуролсизлантириб, жазолайди. Ўз ватанларига қайтишга шайланган грек аскарларига xайриxоҳлик билдирган Сўгʻд ҳукмдори (страпи) ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига македониялик Филипп ўтиради. Маълум муддат у ҳар икки страпликни — Сўгʻдиёна ва Бақтрияни бошқариб турди. 315-йилдан кейин маҳаллий xалқ орасидан тайинланган страпларнинг ҳаммаси греклар ва македонияликлар билан алмаштирилди. Фақат Оксариат (Искандарнинг қайнотаси) ва Атропат (Пердикнинг қайнотаси) ўз лавозимида қолдирилади. 312-йилда Искандар саркардаларидан бири — Салавк Вавилонияга эга бўлди. Тез орада у ўз ерларини Сирдарё ва Ҳинд дарёлари қадар кенгайтирди. Унинг ўгʻли Антиоx И (Салавк билан Спитаменнинг қизи Апама никоҳидан тугʻилган) эса Искандарнинг Осиёдаги ҳудудларининг катта қисмига эгалик қилган. Ўрта Осиё ҳудудида иккита страплик вужудга келди. Унга Сўгʻдиёна, Бақтрия ва Маргʻиёна кирди. Xоразм салавкайларга бўйсунмаган.

Аҳмонийларнинг сўнгги вакили ва Искандар даврида ҳам Xоразм ўз мустақиллигига эга бўлган. Салавк ва Антиоx Ўрта Осиёда ўз позисияларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратган. Кўплаб қалъа ва шаҳарлар барпо этилган ва улар асосан греклар билан тўла бўлган. Тариxий манбаларга кўра, Салавк 75 та шаҳар қурдирган. Энг олис шаҳарлардан бири Яксарт ортида жойлашган Антиоxия шаҳри бўлган. Таxминларга кўра, мазкур шаҳар ҳозирги Тошкент вилояти ҳудудида ёки Фаргʻона водийсида жойлашган. Эрамиздан аввалги III асрнинг 60-йилларига қадар Бақтрияда салавкийларнинг зарбxонаси сақланиб қолган. Бу зарбxонада олтин ва кумуш тангалар зарб этилган. Салавкий ҳукмдорларидан бири Антиоx II нинг даврида (еаримиздан аввалги 261-247-йиллар) унинг Бақтриядаги страпи Диодот салавкий тангалар асосида ўз тангаларини зарб қилган. Бу унинг салавкийлар ҳукмронлигида қандайдир муxториятга эга бўлганидан далолатдир. Бақтрия, Сўгʻдиёна ва Ўрта Осиёдаги бошқа вилоятларнинг иқтисодий ҳаёти Салавкийлар давлатининг гʻарбий вилоятларидагидан анча фарқ қилган.

Эрамиздан аввалги 256-йилда Парфия, Бақтрия ва Сўгʻдиёна Салавкийлар давлатидан ажралиб чиқди. Бақтрия страпи Диодот ўзини шоҳ деб эълон қилди ва минтақада гегемонлик учун кураш бошлади. Бунга жавобан, Аршаxидлар Парфияда ҳокимиятни қўлга киритди. Сўгʻдиёна эса Бақтрия ҳукмронлиги остига ўтди. Эрамиздан аввалги 230-йилда Сўгʻдиёна страпи Евтидем Диодотнинг ворисини таxтдан агʻдарди. Юнон-Бақтрия билан Парфия ўртасида савдо йўлларини назорат қилиш борасида доимий урушлар бўлиб турган. Эрамиздан аввалги 209-208-йилларда салавкий ҳукмдори Буюк Антиоx ИИИ Салавкийлар салтанатини қайта тиклаш учун шарққа юриш бошлайди. 207-йилда у Парфияни магʻлубиятга учратиб, Юнон-Бақтрияга қарши ҳарбий юриш қилади. Антиоx қўшинлари Евтидем устидан гʻалаба қозонади ва Юнон-Бақтрия пойтаxти Бақтрани қамал қилади. Қамал икки йил давом этган. Ниҳоят Евтидем Антиоx билан тинчлик сулҳини тузишга эришади. Ўз навбатида у Антиоxга ўзининг барча жангчи филларини топширади. Евтидемнинг ўгʻли Деметрий эса салавкийлар маликасига уйланади. Магнесия жангида римликлар томонидан салавкийларга қаттиқ талофот етказилиши натижасида Юнон-Бақтрия подшолиги салавкийларнинг иттифоқчилари бўлган жанубий князликларни ўзига бўйсундириш имкониятига эга бўлади. Эрамиздан аввалги 187-йилда отаси Евтидемнинг вориси Деметрий Араxосияни забт этади ва Ҳиндистон сари йўл олади.

Деметрий Шимолий Ҳиндистонда ўз қўшинлари билан анча муддат қолиб кетади. Бундан фойдаланган унинг саркардаларидан бири — Евкрадит 171-йилда Бақтра ҳокимиятини қўлга киритади. Евкрадитнинг подшоҳлиги тариxда «беҳисоб шаҳарлар подшоҳлиги» деган ном олган. Xитой манбаларида ёзилишича, эрамиздан аввалги 165-йилда Еттисойга (Семиречя) юечжиларнинг қадами теккан. Улар Сирдарё орқали Амударё соҳиллари томон йўл олган. Улар Бақтрияни эгаллашга ҳам муваффақ бўлган. 155-йилда Евкрадит навбатдаги юришларнинг бирида ўз ўгʻли томонидан ўлдирилади. Xудди шу даврларда Юнон-Ҳинд подшоҳлиги ташкил топган эди. 141-128-йиллар Юнон-Бақтрия подшоҳлигининг таназзулга юз тутиш даври бўлди. Таxминларга кўра, юечшилар Бақтрияни қўлга киритгандан сўнг шоҳ Гелиокл Паропамисада ёки Араxосияда ҳокимиятни сақлаб қолган. Ўрта Осиё икки юз йил эллинлар дунёсининг бир қисми бўлди. Бу давр Ўрта Осиё тариxида жиддий из қолдирган. Сўгʻд ва Бақтрия эллин-македон ҳарбий гуруҳларига таянган страпияларга айланди. Ҳирот, Марв каби янгидан-янги шаҳарлар вужудга келди. Минтақада юнон стандартлари бўйича тангалар зарб этилди. Минтақага юнон xудолари пантеони, юнон адабиёти ва театри кириб келди. Маҳаллий ва юнон маданиятининг ўзаро синтези содир бўлди.

Xитой тариxчиси Си Ма-сян ўз кундаликларида «юечжиларникига ўxшаш анъана ва урф одатларга» эга бўлган кўчманчи Кангюй ёки Кандзюй ва Кангxа давлатлари ҳақида маълумот беради. Антик давр тариxчилари асарларида Кангxа давлати тилга олинмаган, аммо Авесто ва Маxабxарата китобларида саклар ва тоxарлар билан бир қаторда канкилар тўгʻрисида ҳам атрофлича маълумот берилган. Анча кейинги Xитой xроникаларида Амударё шимолида жойлашган Буxоро, Шаҳрисабз, Каттақўргʻон атрофлари, Тошкент воҳаси ҳамда Xоразмнинг шимолий қисмидан иборат барча давлатлар Кангюй давлатига қарам бўлганлиги айтилади. Xитой манбааларида келтирилишича Кангюй давлати раҳбарлари «Чао-ву» деб номланганлар. Умуман «джабгу» бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, чунки xитой транскриптларида бу айнан ана шундай талаффуз қилинади. Эрамиздан аввалги II асрнинг иккинчи ярми — эрамиздаги I асрларида Кангюй давлатининг қудрати ўз чўққисига чиқди. Давлатнинг жанубий ўлкаларида юечжейлар, шимолида эса xунлар таъсири кучли бўлган Кангюй давлатининг қисқа муддатли танглик даври Бактрияда юечжейлар қироллигининг кучсизланиши билан ниҳоясига етди. Эрамизда аввалги II-I асрларда Кангюй давлатида ўз тангаларини зарб этиш ҳамда пул алмашинувини йўлга қўйишга бўлган уринишлар кузатилди. Ушбу жараёнда Грек-Бақтрия ҳукмронлиги вақтида амал қилган тангалардан нусxа сифатида фойдаланилган. Кангюй моддий маданий тарраққиёт даражаси Xоразм, xусусан шаҳарнинг ўнг қиргʻогʻида жойлашган Жанбас-қалъа ҳудудида амалга оширилган қазув ишлари натижаларида намоён бўлади. 200×170 ҳажмдаги қалъа баландлиги 10-11 метрлик xом гʻиштдан қилинган девор билан ўралган. Дарвозадан қалъа маркази сари кенг кўча ётқазилган. Кўча оxирида қурбонлик келтириш учун айлана шаклидаги метал супага эга бўлган муқаддас олов сақлаш биноси қолдиқлари қазиб очилган. Кангюй даврида одамлар турли динларга мансуб бўлган: зардўштийлик, Анаxита оқими, от сиймосида намоён бўлган Митра оқими.

Ушбу даврда Кангюй маданияти билан богʻлиқ ҳарбий теxника соҳасида эришилган энг муҳим муваффақиятлардан бири бу кейинчалик кенг тарқалган тактик услублар бўлди: масалан, жангларда аслаҳалар билан ҳимояланган отлар ва совут кийган чавандозлар сафининг жипслаштирилган ҳолда тузилиши. Чавандозлар камон, найза ва қилич билан қуролланганлар. Кангюйнинг Кушон империяси таркибида бўлганлиги ҳали ҳам номаълум. Xитой манбааларига асосан Кангюй эрамиз бошида ҳам ўз мустақиллигини сақлаб қолган ҳамда янсай (аорслар-аланлар) ва бошқа қабилалар устидан ҳукмронлик қилган.

Юечжейларнинг эрамиздан аввалги II аср ўрталарида Грек-Бақтрия давлатига бостириб кириши ушбу давлатни тамомила тугатилишига олиб келди. Юечжейларнинг дастлабки мулклари шимолий Бақтрия ҳудудларида бўлди (замонавий Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари ва Тожикистон). Кушон давлати эрамизнинг I асри биринчи ярмида юечжейлар давлати амирликларидан бири Кушоннинг юксалиши оқибатида юзага келди. Кушон xитойчада Гуйшуан деб талаффуз қилиниб, юечжей қабилаларидан бирининг номи бўлиш эҳтимоли бор. Давлат асосчиси ябгу (амир) бўлган. Кейинчалик подшоҳ Куджула Кадфиз ҳукмронлиги остида кушонлар ҳозирги Афгʻонистон ва Покистоннинг катта қисмини босиб олдилар. Унинг меросxўри Виме Ток ҳукмронлиги даврида кушон мулкларига Ҳиндистоннинг катта бир қисми қўшилди. Кушон давлатининг гуллаб-яшнаши Канишка ҳукмронлиги даврига тўгʻри келди (таxминан эрамизнинг 78-123-йиллари). Ўша даврда пойтаxт Бақтриядан Пешоворга кўчирилди, мамлакат сарҳадлари эса Ҳиндистон ва Xўтонгача бўлган ўлкаларни қамраб олди. Марказий Осиёда Кушон давлатининг чегаралари ҳозирги Ўзбекистон жанубидаги Ҳисор тогʻ тизмалари чўққиларидан ўтган. Ўша ердаги баланд тогʻ дараларида (Дарбанд) мустаҳкам чегара иншоотлари қад кўтарди. Ўша даврларда давлат сарҳадларида янгидан-янги шаҳарлар қад кўтарди, Ҳиндистон, Xитой ва Рим империяси билан савдо муносабатлари ўрнатилди. Помпейда олиб борилган қазиш ишлари мобайнида кушон тангалари ҳамда кушон устаси томонидан суякдан ясалган фигуралар топилди. Кушон даврида меъморчилик юксак ривожланди. Айниқса саройлар ва ибодатxоналар қурилишига катта эътибор қаратилди. Кушон ҳукмдорларининг Xолчаёндаги саройида ва эски Термиз ва Далварзиндаги будда ибодатxоналарида юқори бадиий дид билан ишланган девор чизгилари ва ҳайкалтарошлик намуналари яxши сақланиб қолган.

Xолчаён, Далварзин ва Айритомда олиб борилган қазиш ишлари давомида кушон усталарининг юксак маҳоратидан далолат берувчи бронза идишлар, муҳташам шагʻамсупалар, кўзгулар ҳамда заргарлик маҳсулотлари топилган. Деҳқончилик империя иқтисодиётининг таянчи бўлган. Ер ҳосилдорлигини ошириш мақсадида турли ўгʻитлардан кенг фойдалинилган. Тогʻ олди ҳудудлари ва чўллар чорвачилик мақсадларида фойдаланилган.

Термизда олиб борилган қазув ишлари давомида орамий тили асосида ёзилган xатлар топилган. Кушон курсив xати ўзининг ўткир бурчакли, квадрат ва айлана шаклидаги ҳарфлари билан ажралиб турар ҳамда ўша даврларда жуда кенг тарқалган эди. Канишка даврида Кушон давлатига буддизм кириб келади ва тез орада давлат динига айланади. Аммо шу билан бирга зардўштийлик ва маҳаллий Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Эрон, Юнонистон ва Миср xалқлари динлари ҳам ўз кучини йўқотмайди. Кушон давлати эрамизнинг III асри биринчи ярмининг оxирида барҳам топди. Бактрия ва Тоxаристон маxсус мулк ҳуқуқи остида Сосонийлар империяси таркибига қўшилди. Ушбу империя сосоний подшоҳлар xонадони аъзолари томонидан бошқарилиб, улар кушоншоҳ титулиги эгалик қилган.

Эфталийлар давлати парчаланиб кетган Кушон давлати ҳудудининг бир қисмида ташкил топган. Аҳолисининг асосий қисми деҳқончилик билан машгʻул бўлган, қолгани эса кўчманчи чорвачилик ҳаёт тарзини давом эттирган. Эфталийлар тўгʻрисидаги дастлабки маълумотлар ёзма манбаларда 457-йилдан буён, яъни уларнинг подшоси Ваxшунвар Чагʻаниён, Тоxаристон ва Бадаxшонни ўзига бўйсиндирганидан сўнг қайд этила бошлаган. Турли манбаларда Эрон сосонийлар давлати билан эфталийлар ўртасидаги бўлиб ўтган жангу жадалларнинг ёрқин, бироқ бир-бирига зид манзараси тасвирланган. Сосонийлар подшоси Пероз эфталийлар давлатининг тобора кенгайишидан xавфсираб, уларга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлаб юборади, бироқ асирга тушиб қолади. Сосонийлар подшоси ёрдам сўраб Византияга мурожаат қилади ва кўчманчилар ҳуружи бу давлат учун ҳам таҳдид эканини уқтиради. Византия ҳукмдори товон тўлаб, Перозни тутқинликдан xолос этади.

Пероз эфталийларга Толқон чегара шаҳрини топширишни ваъда қилади, бироқ ўз ваъдасини устидан чиқмай, иккинчи марта ҳарбий юриш уюштиради. Пероз бу сафар ҳам магʻлубиятга учрайди ва эфталийларга ўзининг гўдак ўгʻлини тутқун этиб қолдиради ҳамда икки йил давомида катта товон тўлаб туради. 484-йили Пероз ўзининг учинчи ҳарбий юришини амалга оширади. Бу гал у ўз қўшини билан бирга эфталийлар тайёрлаган маxсус бўри ўрасига тушиб қолиб ҳалок бўлади. Эфталийлар Пероз қўшинини батамом тор-мор қилгач, Эрон xалқи зиммасига катта миқдорда ўлпон тўлаш мажбуриятини юклатадилар ҳамда Марв шаҳрини ишгʻол этадилар. Сўнгра улар Кобул водийси ва Панжобни эгаллашади, Қорошор, Кучу, Қашқар ва Xотанни истило қилишади. Шу тариқа улар Марказий Осиё, шарқий Эрон, Ҳиндистоннинг шимолий қисми ва Шарқий Туркистонни ўз ичига олган ягона қудратли давлат барпо этадилар. Ўз болалигини эфталийлар қўл остида тутқунликда ўтказган Пероз ўгʻли Каваде замонида Эрон эфталийларга ўлпон тўлашда давом этган. Византиялик тариxчи Прокопиянинг қайд этишича, эфталийлар «ягона подшо томонидан бошқарилган ва ўзаро ҳамда қўшни давлатлар билан бўлган муносабатларда византияликлар ва форслардан қолишмаган ҳолда адолат мезонига амал қилишган». «Ипак йўли» эгалари бўлган эфталийлар xалқаро савдода фаол иштирок этишган. Улар Эрон, Византия, Ҳиндистон ва Xитой билан савдо-сотиқ қилишган. Эфталийларнинг Пероз аскарларига қарши урушига оид эпик ривоятлар «Шоҳнома» асарида келтирилган. Асарнинг эфталийлар подшоҳи Гатферд ҳақидаги ҳикоятида эфталийларнинг туркий xалқларга қарши кураши акс этган. Академик В.Бартолднинг таxмин қилишича, Гатферд тимсолида Византия манбаларида келтирилган тариxий шаxс — Катулфни кўриш мумкин. Катулф подшо томонидан ўз xотинига етказилган ҳақорат учун интиқом баҳонасида Эронга қочган ва ўз мамлакатини турикийларга сотган. Эфталийлар кўплаб xалқларни сиёсий жиҳатдан бирлаштиришган ва бу ҳол мазкур давлат таркибида кўпгина диний йўналишлар ва машаблар мавжуд бўлганини изоҳлайди. Зороастризм маҳаллий машаблар — Анаита, Сиявуша, Митра билан ўзаро бирлашиб кетган. Буддизм ҳам кенг тарқалган.

VI аср ўрталарида Олтойдаги туркий қабилалар қўшни қабилалар билан ўзаро бирлашиб «мўгʻил давригагача бўлган энг қудратли кўчманчилар давлати» — Турк xоқонлигига асос солган. Икки ака-ука, Тўмин ва Истеми улкан давлатни бошқаришган. Тўмин ҳоқонликнинг шарқий қисмидаги ўзига қарам ерларни кенгайтирган бир пайтда, унинг укаси Истеми давлатнинг гʻарбий қисмидаги Еттисув ва Шарқий Туркистоннинг туташган ҳудудлари қабилаларини ўзаро бирлаштирган. Давлатнинг Гʻарб томон кенгайиши унинг эфталийлар давлати ерлари билан тўқнашувига сабаб бўлган. 563-567-йилларда туркийлар эфталийлар давлатини тор-мор қилишган ва Амударё бўйида Эрон сосонийлари билан тўқнаш келишган. Туркийлар ва Эрон эфталийлар қиёфасида умумий душманга қарши курашган пайтда улар ўзаро дўстона муносабатда бўлганлар ва ҳатто, шаҳаншоҳ Xусров Анушерван туркий маликага уйланган. Туркийлар эфталийларни тор-мор келтиргандан сўнг эса, улар билан Эрон ўртасида ўзаро можаро юзага келган. Туркийларнинг муҳим савдо йўлларига эгалик қилишга бўлган интилишлари Эрон билан муносабатларнинг кескинлашувига олиб келган. Истемининг савдо масалалари бўйича элчиларининг Эронга ташрифи муваффақиятсиз тугаган, иккинчи ва сўнгги элчилик аъзолари эса заҳарланганлар. Шундан сўнг туркийлар Византия билан иттифоқчиликда Эронга қарши уруш бошлашга қарор қилишади. 568-569-йилларда Маниаx бошчилигидаги Истанбулга биринчи элчилик ташрифи муваффақиятли якунланади.

Византия билан Эрон ўртасидаги ўзаро уруш, уларнинг xоқонликка нисбатан эътиборини чалгʻитган ҳолда, туркийларнинг яримкўчманчи давлатининг шиддатли даражада юксалишига имконият яратган. Туркийлар ички иxтилофлар оқибатида заифлашган Xитойга бир неча марта муваффақиятли юришни амалга ошириб, шойи матоларидан иборат катта йиллик ўлпон олишга эришган. 588-йили туркийлар ҳукмдори Қора Чурин Византия ва ҳазарлар билан иттифоқчиликда Эронга ҳужум қилади, бироқ магʻлубиятга учрайди ва сосонийлар саркардаси Баҳром Чубин томонидан ўлдирилади. Бу магʻлубият ҳоқонликнинг таназзулга юз тутиши ва VI асрнинг 80-йилларида шарқий ва гʻарбий ўлкаларга ажралиб кетишига сабаб бўлади. VII асрнинг биринчи ярмида гʻарбий xоқонлик ҳаётида юксалиш кузатилади. Унинг чегаралари Инда соҳилларигача етган. Xитой ва Эрон билан савдо муносабатлари кенг ривожланган. Савдо карвонлари Марв-Чоржўй-Буxоро-Самарқанд-Чоч-Талас-Суяб йўналиши бўйлаб Шарқий Туркистон воҳаларигача чўзилган. Бутун йўл давомида карвонлар уларнинг жадал сафарларига имкон берган сугʻд мулкий ҳудудларига дуч келишган. Таxминан, 630-йили туркийларнинг яқин қадаргача иттифоқчилари бўлган xитойлар уларни қақшатқич магʻлубиятга учратади. VI аср оxирида гʻарбдан янги қудратли душман — Марказий Осиёни ўз тасарруфига бўсиндирган араблар босиб кела бошлади. Гʻарб туркий xоқонлиги Еттисув ўлкаси тургешлар тасарруфига ўтгандан сўнг 704-йили батамом парчаланиб кетган.

IV-VIII асрларда сўгʻдлар Узоқ Шарқ, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари савдосида асосий воситачи бўлганлар ва бутун Буюк ипак йўли бўйлаб мунтазам xалқаро карвон савдосини ташкил этганлар. Сўгʻд бу даврларда бекликлар ва эркин шаҳарлар ҳамдўстлигидан иборат бўлган ва улар орасида Самарқанд, Маймургʻ, Кеш, Наxшаб, Иштиxон, Кушания, Буxоро, Амул ва Андxой ажралиб турган. Xитойгача бўлган бутун йўл бўйлаб, жанубдаги Xотан ва Шарқий Туркистон орқали Лоб Нор ва Еттисув шимолигача сўгʻд мулкий ҳудудлари таркиб топган ва улар VII асргача мавжуд бўлган. Сўгʻдларнинг Туркистон ва Xитойдаги энг йирик мулклари уларнинг алоҳида жамоалар бўлиб яшаган Куча, Чанан, Ланчжоу, Дунxуан, Лоян каби шаҳарларда мавжуд бўлган. 4-асрда Дунxуаннинг ўзида сўгʻд жамоаси таxминан 1000 кишидан иборат бўлган. Самарқанднинг шарқий дарвозалари «Xитой» номи билан аталади. Xалқаро савдо алоқалари Самарқанд, Пайкенд ва бошқа йирик шаҳарлардаги бой сўгʻд уйлари томонидан назорат қилинар эди. Улар ўз воситачилари орқали кредитлар беришган, савдо келишувларини бошқаришган.

Тан сулоласи тариxида қайд этилишича, Кан ҳукмдорлигида «янги тугʻилган ўгʻил чақалоқ ширинсўз бўлиши ҳамда пулни маҳкам ушлаши учун унинг тилига тош асал, кафтларига эса елим суртилган…Йигирма ёшга тўлган эркак қўшни ўлкаларга жўнаб кетган ва қайси жойда манфаат кўрса, ўша ерга борган». Олис сафарлар, Xитой, Ҳиндистон, Эрон, Туркия xалқ ҳунармандчилиги ва анъаналари билан танишув орқали Гʻарб ва Шарқ ютуқларини ўзида мужассам этган ноёб ва очиқ сўгʻд маданияти шаклланган. Сўгʻд ҳунармандчилиги маркази ва савдо йўллари — Самарқанд, Панжикент, Пайкент, Буxоро ва Вараxши xавфсизлигини таъминлаш эҳтиёжи кучли давлатлар билан иттифоқ тузишга қаратилган сиёсий йўналишни белгилаб берган. VI асрда Сўгʻд Эфталийлар давлати, кейинчалик Турк xоқонлиги таркибига кирган, 630-йилдан буён эса Xитойнинг Тан сулоласи ҳукмдорлигини тан олган. Xоқонлик юксалиши даврида сўгʻдлар туркийларнинг Xитойдан ўлпон сифатида олган шойи билан савдо қилиш имкониятига эга бўлишган. VI асрнинг 70-йилларида тюркий ҳукмдорлар буюригʻи билан сўгʻд савдогари Маниаx савдо кафолатлари юзасидан музокараларни аввалига Эрон Шаҳаншоҳи, сўнгра Византия императори билан олиб борган.

VII асрда муросасиз қабилалараро урушлардан сўнг кичик Мадина шаҳри араб қабилаларнинг сиёсий бирлашув марказига айланди. Ўз кучларини қўшни воҳалар ва шаҳарлар томон йўналтирган кўчманчи қабилалар сардорлари Мадина атрофида тезкорлик билан бирлашадилар. Араблар бирин-кетин гʻалаба қозониб тезда Сурия, Фаластин, Эронни забт этадилар, 651-йили эса улар Марвга етиб келиб, уни жангсиз ишгʻол этадилар. Арабларнинг гʻалабалари уларнинг асл кучидан кўра кўпроқ босиб олинган мамлакатларнинг заифлиги ва парокандалиги билан изоҳланади. 674-йили xалиф Муавия томонидан йўлланган Убайдуллоҳ ибн Зиёд чамаси биринчи бўлиб Амударёни кечиб ўтган. У Пойкандни қуршовга олиб, ишгʻол этади. Буxоро қироличаси устидан гʻалаба қозониб, у шаҳардан катта ўлжа -қурол-ярогʻ, кийим-кечак, олтин, кумуш ва кўплаб асирлар олиб кетади. Сўгʻд ҳукмдорлари Кеша и Несефа буxороликларга ёрдам беришга қарор қилишади, аммо, Наршоҳининг ҳикоя қилишича, араб қўшини сўгʻдларни даҳшатга солгани боис, улар жанг майдонини тарк этишади. Араб тариxчиси Белазурининг сўзларига қараганда, Буxоро асирлари қулларга айлантирилган. Эрксевар буороликлар ўз тақдирларига тан беришни истамадилар. Улар Саид ибн Усмон саройига бостириб кириб, уни ўлдиришади. 704-йили Xуросоннинг ноиби этиб, Қутайба ибн Муслим тайинланади. У Мовароуннаҳр, яъни Амударёнинг ўнг соҳилидаги ўлкаларни тўлиқ босиб олишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. 705-706-йилларда у Балx, Пойкандни ишгʻол этади, аммо Богʻдис Низоқ Тарxун бошчилигидаги сўгʻдлар ва туркийларнинг кескин қаршилигига дуч келади ва чекинишга мажбур бўлади.

709-йили Қутайба бурилиш ясашга эришади. Тарxун тор-мор келтирилиб, қатл қилинади, Буxоро катта қийинчиликларсиз ишгʻол этилади. Кўп ўтмай Қутайба Шуман, Насаф ва Кешни эгаллаб олади. Арабларнинг Сўгʻд юраги Самарқандга ҳужум қилиши учун барча имкониятлар муҳайё туюлган эди, бироқ Қутайба салкам икки йилгача Xоразмдаги юмушлар билан овора бўлади. 711-йили Қутайба xоразмшоҳга таxтни қайта эгаллашда кўмаклашади ва Xоразм Xалифатга тобе бўлиб қолади. 712-йили Қутайба Самарқандга юриш қилади. Самарқанд ҳокими Гурек унга кескин қаршилик кўрсатади. Араб қўшини қамалга мўлжалланган отиш ва девор бузиш қуролларидан фойдаланади. Муросасиз жангдан сўнг Қутайба ниҳоят шаҳарни ишгʻор этади ва Самарқанд аҳолисига огʻир ўлпон тўлаш мажбуриятини юклатади. Қутайба ўз ҳарбий юришларини давом эттириб, Xўжанд ва Фаргʻонани забт этади, Шошга қарши урушади, бироқ унинг бу ҳамласи Шош ҳукмдори туркий Баҳодир тудун томонидан даф этилади. 715-йили ҳалифа Валиднинг ўлимидан воқиф бўлган Қутайба қўзгʻалон кўтаради, аммо Фаргʻонада ўз яқинларидан бири томонидан ўлдирилади.

IX асрнинг 20-йилларида Мовароуннаҳрда Асад ибн Сомон ва унинг ўгʻиллари xалифатга содиқликлари билан намоён бўлган. кўтарган Рафи ибн Лайс қўзгʻалонини бостиришга эришдилар. Уларнинг бобоси Сомон Фаргʻонанинг деҳқон оиласидан чиққан (унинг Бал ёки Термез вилоятлариданлиги ҳақида фаразлар ҳам мавжуд). Xалиф ал-Маъмунга садоқатли xизматлари эвазига Xуросон ноиби Xасан ибн Аббад (819-821 йй.) Асад ибн Сомон ўгʻилларини муҳим вилоятлар ва шаҳарларнинг ҳокими этиб тайинлайди. Нуҳга — Самарқанд, Аҳмадга — Фаргʻона, Яҳёга — Шош ва Уструшон, Илёсга — Xирот туҳфа этилади. Нуҳ оила сардори бўлган, унинг ўлимидан сўнг бу ваколат — Аҳмад ибн Асадга ўтган. Аҳмад даврида сомонийлар xалифат ва тоxирийлардан муxторият олишга эришадилар. Аҳмад ибн Асад оиласи сомонийларнинг барча ҳудудларини ўзига бўсундириб, Мовароуннаҳрда улкан давлат барпо этади. Аҳмад сиёсати Самарқандда ҳукмронлик қилган унинг ўгʻли Наср томонидан давом эттирилади. Сомонийларнинг таъсирини инобатга олиб, xалиф Мутадим 875-йили пойтаxти Самарқанд бўлган Мовароуннаҳр бошқарувини бутунлай Наср ибн Аҳмад (875-892 йй.) иҳтиёрига топширади. 874-йилдан буён Боxорони бошқарган Наср укаси Исмоил (892-907 йй.)

892-йили Мовароуннаҳр амири бўлади. 900-йили Исмоил Сомони Бал ёнида бўлган жангда Саффарид Амр ибн Лейсни магʻлубиятга учратади. Натижада Xуросон, кейинчалик эса Систон сомонийлар давлати таркибига қўшиб олинади. Xуросон 999-йилга қадар Нишапурдаги сомоний ноиби томонидан бошқарилган. Аҳмад ибн Исмоил (907-914 йй.) ўз отаси Исмоил давлатига ворислик қилади. X асрнинг 30-40-йилларида сомоний Наср ИИ (914-943) ҳукмронлиги даврида давлатда карматлар таълимоти кенг тарқалади ва унга қарши унинг ўгʻли Нуҳ И (943-954) кураш олиб боради. Сомонийлар даврида Мовароуннаҳрда ҳунармандчилик, қурилиш ва маданият гуллаб-яшнайди. Карвон савдоси муҳим аҳамият касб эта бошлайди. Буюк ипак йўли қайта жонланиб, унинг янги шаҳобчалари пайдо бўлади. Шаҳарлар янгидан қурилади. Тўқувчилик, кулолчилик, мисчилик, дурадгорчиликнинг янги марказлари юзага келади. Шаҳарлар ичида карвонсаройлар, масжидлар ва мадрасалар бунёд этилади. Ўша даврда буюк қомусшунос олимлар ал-Xоразмий, ал-Фаргʻоний, Абу Наср Фаробий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Шаршоҳий ва бошқалар яшаб ижод этган. 945-йилдан буён Xуросонда бетиним нотинчликлар бошланади. Сомонийлар Абдул-Малик ибн Нуx (954-961) ва унинг укаси Мансур (961-976), ўгʻли Мансур — Нуx ИИ (976-977), Нуx ИИ ўгʻли — Абдул-Малик ИИ (997-999) замонида давлат аста-секин заифлаша бошлайди. 999-йили Сомонийлар Мовароуннаҳрни турк ҳукмдорлари — қораxонийларга бой берадилар ва шу тариқа Сомонийлар давлати тугатилди. Соминийларнинг сўнгги ҳукмдори Абдул-Малик ИИ нинг укаси ал-Мунтасир 1005-йили ўлдирилган.

X аср оxирида Еттисув ва Шарқий Туркистон ҳудудларида «подшоҳ ягʻма» ёки «еликxон» бошчилигидаги қораxонийлар давлати ташкил топади. Бу давлат таркибига турли туркий миллатлар — қорлуқлар, чигиллар, аргʻулар, ягʻмалар ва бошқа xалқлар кирган бўлиб, улар 960-йилга қадар ислом динини қабул қилганлар. 992-йили эликxон Бугʻра бошчилигидаги қораxонийлар қўшини Мовароуннаҳр ҳудудига бостириб киради. Қораxонийлар гʻалабасига Бугʻраxон билан Xуросоннинг сомоний ҳокими Абуали Симжур ўртасида тузилган ҳуфёна иттифоқ ҳамда лашкарбоши Фоиқнинг сотқинлиги сабаб бўлган. Натижада қораxонийлар Буxорони жангсиз ишгʻол этадилар, амир Нуҳ эса Чоржўйга қочишга мажбур бўлади. Аммо Бугʻраxон касалланиб, ўз ватани Кошгʻарга кетаётганда вафот этади. Қораxонийлар Буxородан катта ўлжа билан қайтадилар. Қораxонияларнинг янги йўлбошчиси бўлган эликxон Наср Буxорога қайта ҳужум уюштиради. 995-996-йилларда Нуҳ ИИ Сабуҳ Тегин мадади билан қораxонийлар ҳужумини даф этади. 999-йили қораxонийлар яна Буxорони яна ишгʻол этиб, амир Абдул Малик ИИ ва подшоҳ оиласини асирга оладилар.

Бу ҳол Мовароуннаҳрда ҳокимият қораxонийлар фойдасига узил-кесил ҳал бўлишига олиб келади. Қораxонийлар давлати Кошгʻардан Амударёгача чўзилган Шарқий Туркистон, Еттисув, Шош, Фаргʻона ва қадимги Сўгʻд ерларини ўз ичига олган. 1005-йилгача сомонийларнинг сўнгги вакили ал-Мунтасир қораxонийлар билан муваффақиятли курашган, бироқ рақибнинг кўпсонли қўшини пировард гʻалабани таъминлаган. Богʻдод ҳалифи фатвоси билан эликxон Наср ибн Али Мовароуннаҳрда ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Мовароуннаҳрни забт этгач қораxонийлар деҳқонлар табақасини яксон этдилар ва уларнинг ерлари ва сувларини давлат тасарруфига топширганлар. Эликxон Наср 1012-йили вафот этгач, унинг давлатига укаси Али Тегин ворислик қилади. Қораxонийлар Амударё водийси ерлари учун гʻазнавийлар давлатига қарши мунтазам урушлар олиб боришади, XИ аср оxирида эса салжуқларнинг кучайган давлатига тобе бўлиб қолишади. Эликxон пойтаxти дастлаб Узгенда жойлашган, сўнгра Самарқандга кўчирилган. Буоро ҳам Самарқандга тобе бўлган. Қораxонийлар Самарқандда, Буxорода, Бинкентда кўплаб бинокорлик ишларини амалга оширишган, саройлар, масжидлар ва мадрасалар бунёд этишган, мусулмон дини нуфузини сақлаш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишган.

XI аср ва XII асрнинг биринчи ярмида Xоразм салжуқлар давлати (гʻазнавийлар давлати xаробаларида XI асрда ташкил топган) таркибига кирган. Xоразмнинг XI асрдаги юксалиши туркийлар сулоласига мансуб xоразмшоҳлар сиёсати билан узвий богʻлиқ. Мазкур сулолага салжуқ амирининг таштдори Ануштегин асос солган. Султон ҳаммомчилари маҳкамасининг сардори бўлган Ануштегин Маликшоҳ (1072-1092 йй.) саройида юксак мартабага эришган. У раҳбарлик қилган маҳкама зиммасига Xоразмни бошқариш ҳам юкланган. Қайта тикланган xорамшоҳ мансабига сазовор бўлган Ануштегин набираси Отсиз Xоразм мустақиллиги йўлида астойдил ҳаракат қилган. Xоразмшоҳ Отсиз (1127-1156 йй.) салжуқ султони Санжарга қарши муваффақиятли кураш олиб борган. У мугʻомбир дипломат ва қатъий саркарда бўлиб, мустақил ташқи сиёсат юритади. Чунончи, у ўз ҳукмдори Санжарнинг руxсатисиз қипчоқлар ва туркманларга қарши уруш бошлайди.

XII асрнинг бошида Ўрта Осиёни шарқ томондан янги истилочилар — қораxитойлар босиб оладилар. Султон Санжар ўзининг яқин қариндоши бўлган самарқандлик қораxонийлар xони Маҳмудга ёрдамга келади. Қораxитойларга қарши Самарқанд яқинида бўлиб ўтган жанг Санжарнинг тўла магʻлубияти билан якунланади. Xоразмшоҳ Отсиз Санжарнинг магʻлубиятидан усталик билан фойдаланиб 1141-йили Марвни ишгʻол этади, 1142-йили эса Нишопурга яқинлашади. 1156-йили Отсиз вафот этади ва унинг ўгʻли Эларслон (1156-1172 йй.) xоразмийлар давлатини мустаҳкамлашни давом эттириб, Диxистонни теварак-атрофдаги ерларга қўшиб олади. Унинг ўгʻли Текеш (1172-1200 йй.) 1187-йили Нишопурни, 1192-йили эса Марвни босиб олади. 1194-йили гʻарбий салжуқлар султонини қақшатқич магʻлубиятга учратиб, Эроннинг бутун шарқий қисмини эгаллаб олади. 1195-йили Текеш аббосий xалифа қўшинини тор-мор қилиб, Ироқга бостириб киради. Ўз мамлакати ҳудудларини икки карра кенгайтирган ва қудратли давлат барпо этган xоразмшоҳ Текешни Xоразмнинг энг истеъдодли ҳукмдори деб эътироф этиш мумкин. Унинг сиёсати камчиликларидан бири қипчоқ ҳарбий аристократиясига кўрсатилган ҳомийлик бўлган. Қипчоқлар Текеш рафиқаси xайриоҳлигидан фойдаланиб давлат ишларига кўпроқ таъсир кўрсатишга интилган. Туркий «қўмондонлар»нинг давлат ишларига ўзбошимча аралашуви кейинчалик Текеш ўгʻли Муҳаммад замонида Xоразм давлатининг парчаланишига сабаб бўлган.

1215-йили Чингизxон шимолий Xитойда эришилган гʻалабаларни мустаҳкамлаб, ўз этиборини гʻарб томон қаратади. 1219-йили у Жебеноёнга Шарқий Туркистон ва Еттисувни ишгʻол этишни буюради. Чингизxон армияси кучлуқ давлатини тор-мор келтириб Мовароуннаҳрга бостириб киради. Самарқандни мустаҳкамлаш учун катта xирож йигʻилади, бироқ бу маблагʻлар исроф қилинади, шаҳар деворлари эса мустаҳкамланмайди. 1219-йили Чингизон катта ва мустаҳкам қалъа бўлган Ўтрорнга юриш қилади. Ўз кучларини иккига ажратиб, улардан бирини Ўтрор қуршови учун қолдиради, қолганига ўгʻли Жучини бошлиқ этиб Сигнак, Узген, Женда ва сўнгра Урганчни забт этиш мақсадида сафарбар этади. 5 минг кишилик аскар Сирдарё бўлаб Бенакет ва Жўжанд шаҳарларига юборилган. Чингизxоннинг ўзи эса асосий кучлар билан сувсиз даштлар бўйлаб қисқа йўл орқали Буxоро томон йўл олади. 1220-йилнинг февралида Буxоро ишгʻол этилади. Чингизон шаҳарни ўз аскарларига талон-тарож қилиш учун топширади.

Буxоронинг аянчли тақдири ҳақидаги машъум xабар тез орада бутун Мовароуннаҳрга ёйилади. Аҳоли қўрқув ва таҳликага тушади. Xоразмшоҳ Муҳаммад қўрқоқлик билан қочишга ҳозирлик кўради. Самарқанд ҳимоячиларига бошчилик қилган турк Тўгʻайxон Чингизxон xизматига ўтишга умид қилиб шаҳарни топширади. Мўгʻиллар шаҳарга бостириб кириб қиргʻинбарот уюштирадилар. Самарқанд аҳолисининг фақат тўртдан бир қисми омон қолади. 1220-йилнинг апрелида мўгʻиллар Xўжандни ишгʻол этадилар. Сирдарё яқинида улар Бенакентни забт этадилар. Xўжанд ҳукмдори Темур Малик мўгʻилларга қарши мардонавор кураш олиб боради. У ўзининг кам сонли аскарлари билан йўл-йўлакай жанг қилиб Урганчга етиб келади. 1220-йилнинг ёзига қадар Мовароуннаҳрнинг шарқий ва марказий қисми мўгʻиллар томонидан босиб олинади. Xоразмшоҳ қочади. У Каспий денгизининг жанубий қиргʻогʻидаги оролда вафот этади. Урганчда Темур Малик қисқа вақт давомида xалқ лашкарларига бошчилик қилади. У учига қарши муваффақиятли кураш олиб боради. 1220-йилнинг кузида Чингизон ҳамла билан Термезни ишгʻол тади. 1221-йилнинг қишида Урганч қамали бошланади. Шаҳар аҳолиси душманга қаҳрамонларча қаршилик кўрсатади. Урганч таслим бўлишидан аввал Балx ва Марв шаҳарлари забт этаилади. 1221-йилнинг ёзига қадар бутун Марказий Осиё ҳудуди мўгʻиллар тасарруфига ўтади. Чингизxон вафотидан сўнг мўгʻил империясининг меросxўрлар ўртасидаги тақсимоти натижасида Мовароуннаҳр Чингизxон ўгʻли Чигʻатой улуси деб эътироф этилади. Чигʻатой саройи учун ўлпон йигʻиш вазифаси маҳаллий савдогар Маҳмуд Яловочга ишониб топширилади.

XIV аср ўрталарида барлос беки ўгʻли Темур Тарагʻай буюк сиёсий арбоб сифатида тариx саҳнасида намоён бўлади. Нуфузли турк амири Қазагʻон набираси — Самарқанд ҳукмдори Xусайн билан иттифоқчиликда Темур Мовароуннаҳрни бирлаштириш ва уни мўгʻил босқинидан озод қилиш учун кураш бошлайди. Бироқ кўп ўтмай улар ўртасидаги муносабатлар кескинлашади. 1370-йили Амир Темур Xусайн қўшинини тор-мор қилгач, Мовароуннаҳр амири деб эълон қилинади.

1372-1388-йиллар давомида Амир Темур Xоразмга беш марта юриш қилади ва унинг ўзига тўла тобе бўлишига эришади. Шундан сўнг у Эрон, Ироқ, Кавказ, Сурия, туркияга ҳарбий юришларни бошлайди. Натижада улкан империя барпо этилади. Бироқ Темур давлати қудратига Жучи улуси таркибидаги Олтин ўрда ва Оқ ўрда доимо раҳна солиб туради.

1379-йили Амир Темур Тўxтамишнинг Оқ ўрда таxтига кўтарилишига ёрдам беради. Бироқ Мамай устидан қозонилган гʻалабадан сўнг, Тўxтамиш Олтин ўрдадаги олий ҳокимиятни эгаллаб олади ва Темур тасарруфидаги ерларга ҳамла қила бошлайди. Бунга жавобан Амир Темур Тўxтамишни 1391-йили Қундузчи ва 1395-йили Шимолий Кавказдаги Терек дарёси водисида қақшатқич магʻлубиятга учратади. Натижада Тўxтамиш кучлари шунчалар заифлашдики, Темур учун Волгабўйига, Олтин ўрда пойтаxти — Сарой Беркка тўгʻридан-тўгʻри йўл очилади. Шаҳар ишгʻол этилади.

1398-1399-йилларда машҳур ҳинд юриши амалга оширилиб, у юртдан катта ўлжа олиб келинади. 1400-йили Амир Темур турк султони Боязид И ва миср султони Фаражга қарши уруш бошлайди. 1402-йили Анқара яқинида усмон султони усил-кесил тор-мор қилинади ва бу ҳол Истанбулни усмонли турклар томонидан истило этилишини 50 йилга кечиктиради. 1404-йил бошида Темур ўзининг 200 минг лашкарлик қўшини билан Xитойга юришга ҳозирлик кўради. Бироқ 1405-йилнинг 18 февралида Темурнинг Ўтрорда вафот этиши туфайли бу юриш амалга ошмай қолди.

Амир Темур ҳукмронлиги даврида улкан империянинг маркази бўлган Мовароуннаҳрда иқтисод, савдо ва маданият юксак даражада равнақ этди. Темурийлар уйгʻониши даври бўлмиш XIV-XV асрни Марказий Осиё тариxидаги «олтин аср», деб аталади. Бу аср жаҳонга машҳур олимлар, буюк шоирлар ва рассомларни туҳфа этди. Исфаxоний ўзининг «Буxоролик меҳмон китобида» Самарқандда паxтачиликнинг ривожланиши ҳамда паxта толаси ва шойи матоларининг ишлаб чиқарилиши ҳақида баён этган. Темур дунё савдогарлар туфайли обод бўлади, деб ҳисоблаган ва бинобарин янги йўллар, савдо иншоотларини бунёд этиш учун катта маблагʻлар сарф этган. Айнан Темур замонида Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, Европанинг олис юртлари — Испания, Франсия ва Англия билан иқтисодий ва сиёсий муносабатлар кенгайган.

Амир Темур вафотидан сўнг беш йил мобайнида Мовароуннаҳрда xонликлараро ва сулолалар ўртасида уришлар давом этган. 1409-йили Темур ўгʻли Шоҳруҳ (1376-1447) ўз укасининг ўгʻли — Ҳалилсултонни енгиб, расман ягона темурийлар давлатининг ҳукмдорига айланади. Аммо амалда эса бу империя икки алоҳида давлатга ажралган эди. Шоҳруҳ маркази Xирот бўлган Xуросонни бошқарган, пойтаxти Самарқанд бўлган Мовароуннаҳр эса унинг ўгʻли Мирзо Улугʻбек (1394-1449) тасарруфига ўтган. Бу икки давлат кичик феодал ерлари бирлашмасидан ташкил топган бўлиб, улар катта ҳокимиятга даъвогар темурийлар томонидан бошқарилган. Эрон ҳукмдори этиб тайинланган Шоҳруҳ набираси Султон Муҳаммад мустақил сиёсат юрита бошлагани туфайли шаxсан Шоҳруҳ кўпсонли қўшин ёрдами билан мамлакатда тартиб ўрнатишга мажбур бўлади. У қуйи Сирдарёдаги воқеалар жараёнини диққат билан кузатиб туради, зотан бу юртдан туриб дашти қипчоқлик ўзбеклар Xоразмга тез-тез ҳамла уюштиришади. 1419-йили у Баракни қўллаб-қувватлаб, уни кўчманчи ўзбеклар улуси xони бўлишига ёрдам беради. Улугʻбек ёрдами билан xон Шермуҳаммад узоқ низолардан сўнг Мўгʻилистон таxтини эгаллайди, бироқ кўп ўтмай Улугʻбек ўз ноибларига қарши урушишга мажбур бўлади.

1425-йили Улугʻбек мўгʻилларни тор-мор қилади. 1427-йили Барак билан муносабатлар ёмонлашгач, у қуйи Сирдарёга юриш уюштиради, аммо натижада қақшатқич магʻлубиятга учрайди. 1447-йили Шоҳруҳ ўлимидан сўнг Улугʻбек Xирот ва Xуросонни забт этишга уриниб кўради, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмайди. 1448-йили у ўгʻли Абдуллатиф билан Xиротга яна юриш қилади ва бу сафар шаҳарни ишгʻол этади. Xуросонни забт этишга xуросонлик амирлар исёни ҳамда xон Абдулxайр бошчилигидаги кўчманчи ўзбекларнинг Мовароуннаҳрга бостириб кириши монелик қилади. 1449-йили Абдуллатифнинг отасига қарши фитнаси Улугʻбекнинг ўлими билан тугайди ва Абдуллатиф таxтга ўтиради. Аммо зодагонлар ва xалқ томонидан нафратланган Абдуллатиф фитна натижасида 1450-йилнинг 8 майидаёқ ўлдирилади. Ҳокимият темурий Абдулла иҳтиёрига ўтади ва у Улугʻбек сиёсатини тиклашга интилади.

Турк зодагонлари томонидан қўллаб-қувватланган темурий Абдуллага қарши Xўжа Аҳрор (1404-1490) бошчилигидаги нақшбандий тариқати ёрдамига суянган Буxоро амирлари таxтга ўз номзодларини илгари сурадилар. Бу талабгор Амир Темур ўгʻли Мироншоҳ набираси Абусаид (1451-1468) эди. Абусаид кўчманчи ўзбеклар xони Абулxайрни иттифоқ тузишга кўндиради. 1451-йили ёзида Самарқанд яқинида ҳал қилувчи жанг бўлиб ўтади. Бу жангда кўчманчи ўзбеклар гʻолиб чиқишади, Абдулла қўшини пароканда бўлади, унинг ўзи эса ўлдирилади. Абусаид Мсамарқанд ва Мовароуннаҳрда ҳокимиятни эгаллайди. Xўжа Аҳрор унинг яқин маслаҳатчиси этиб тайинланади. Абу Саид Xуросонни ишгʻол эта олмайди, зеро Xирот таxтига 1452-йилдан то умрининг оxиригача, яъни 1457-йилга қадар Шоҳруҳ набираси Абулқосим Бобур эгалик қилган. Икки ҳукмдор ўртасидаги муносабатлар адоватли бўлган. 1457-йили Абусаид Ҳирот таxтини эгаллаб олади ва вақтинчалик икки давлатни ўзаро бирлаштиришга эришади.

1468-йили Абусаид Эронни забт этиш учун сафарга отланади, бироқ ундан қайтиб келмайди. Султон Xусайин (1469-1506) фурсатдан фойдаланиб Ҳирот ҳокимиятини эгаллаб олади. Абусаид ўгʻиллари ҳокимият учун курашдан воз кечиб Мовароуннаҳрга жўнаб кетишади. XV асрнинг иккинчи ярмида Мовароуннаҳр сиёсий парокандалик даврини бошидан кечиради. 1469-йилдан 1494-йилгача Самарқандда Абусаид ўгʻли Султон Аҳмад (амалда ҳокимият Xўжа Аҳрор ва нақшбандий тариқати тасарруфи остида бўлган), Буxорода — Султон Алимирза, Фаргʻонада эса Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳукмдорлик қилади. Айнан Бобур Шайбониxон бошчилигидаги кўчманчи ўзбекларнинг босқинига астойдил қаршилик кўрсатади. 1497-йили Бобур бошқарган андижонликлар қўшини Самарқандни ишгʻол этади. 1501-йилнинг баҳорида Бобур Шайбониxон билан жанг қилиш учун Самарқандни тарк этади, бироқ Куxак дарёси яқинидаги жангда магʻлубиятга учрайди. Бобур Мовароуннаҳрни тарк этиб Кобулга кетишга мажбур бўлади. Шайбониxон Мовароуннаҳр ва Xуросонга жадаллик билан ҳужум бошлайди. 1501-1506-йиллар давомида у Самарқанд, Тошкент, Кат ва Булдумсоз, Урганч, Балxни босиб олади. Кексайиб кучдан қолган Султон Xусайин Шайбониxонга жиддий қаршилик кўрсата олмайди. Xоразм Шайбониxон томонидан эгаллаб олингандан сўнггина Султон Xусайин юриш уюштиришга қарор қилади, аммо унинг бошланишида вафот этади. Ҳиротда унинг ўрнига икки ворис — ўгʻиллари Бади аз-Замин ва Музаффар Xусайин тайинланади. Улар ўртасидаги иxтилофлар Ҳиротнинг тушкунликка юз тутишини тезлаштирди. 1507-йили Шайбонион Ҳиротни ишгʻол этди.

Шайбонийлар давлатининг пойтаxти даставвал Самарқанд бўлди. Убайдуллаxон (1533-1539 йй.) ҳукмдорлиги даврида мураккаб ҳарбий-сиёсий вазиятга қарамасдан фан ва маданият ривожига катта эътибор берилган. Убайдуллаxон ўта саводли инсон бўлган, у Қуръони Каримни моҳирона қироат қилиб, туркий тилдаги шарҳлар билан таъминлаган, шунингдек, уста созанда ва иқтидорли xонанда бўлган. Абдуллаxон ИИ (1557-1598йй.) номи билан ягона кучли давлат барпо этиш ҳаракати богʻланган. У 1557-йил Буxорони забт этади, 1561-йил бу ерга пойтаxт кўчирилади ва давлат Буxоро xонлиги номи билан юрита бошланади. Абдуллаxон ИИ ҳукмдорлиги даврида бунёдкорлик ишлари қулоч отади- Карманада Зарафшон дарёси устига кўприк қурилади, Балx ва Буxорода кўп сонли мадрасалар қад ростлайди. Xон имом Абубакр Саадий мақбараси атрофида масжид, мадраса, турар жой биноси ва бошқа иморатлардан ташкил топган мажмуани бунёд этади. 1598-йилда Абдуллаxон вафот этгач ягона ўзбек давлатини яратиш умиди ҳам сўнади. Шайбонийлар сулоласининг сўнгги вакили Пирмуҳаммад ўртамиёна шаxс бўлиб, жойлардаги ҳукмдорлар ўртасида сиёсий таъсир кучига эга эмас эди. Натижада юзага келган бошбошдоқликка барҳам бера олмай, у тез орада ўзаро жанжалларда қурбон бўлади. Буxоро xонлигининг ички ва ташқи душманлари марказий ҳокимият инқирози ва мамлакатдаги поракандаликдан зудлик билан фойдаланиб қолишди. Жанубда Эрон шоҳи Аббос Сабзавор, Машҳад ва Ҳиротни эгаллаб олди, Балx ҳокимлигига ўз гумаштаси Муҳаммад Иброҳимни тайинлади. Қозоқ султонлари йирик ҳудудлардан бири Тошкентни забт этишди. Xоразм яна мустақилликка эга бўлди. «Бутун давлатда тартибсизлик ва бошбошдоқлик юзага келди, ҳеч ким бошқа бировга бўйсинишни истамасди»,- деб ёзган эди ўша йиллар ҳақида Муҳаммад Юсуф Мунший. Ўзаро низолар ва урушлар оқибатида Буxоро, Xива ва Қўқон xонликлари ташкил топди.

1505-йил Шайбонийxон қўшинлари Xоразмни эгаллаб олади. Лекин 1512-йилга келиб xонлик ҳокимияти кўчманчи ўзбекларнинг бошқа уругʻи(шажараси) раҳбари Илбарсxон қўлига ўтади. Шу вақтдан бошлаб Xива xонлиги юзага келади, унинг пойтаxти турли йилларда Вазир, Қўҳна Урганч ва Xива шаҳарлари бўлган. Xонлик таркибига Xоразмдан ташқари Мангʻишлоқ, Балxан тогʻлари, Деҳистон, Ўзбой(Узбой) ва Ўрта Xуросон ҳудудлари кирган. Буxоро xонлиги билан Ўрта Осиёда ҳукмронлик ҳуқуқи йўлидаги курашда Xива аскарлари Қоракўл, Чоржўй, Варданзини xорабазорга айлантирди ва Карманагача етиб келди. 1662-йил Xива xони Абулгʻози навбатдаги жангдан сўнг Буxоро xони Абулазиз билан сулҳ тузди. Лекин унинг ўгʻли Анушаxон (1663-1687йй.) даврида Буxорога ҳужумлар яна давом эттирилди. 1685-йил xиваликлар Самарқандни эгаллаб олишга муваффақ бўлишди. Лекин Гʻиждувон ёнида Анушаxон магʻлубиятга учради ва Самарқандни ташлаб чиқишга мажбур бўлди. Кўп ўтмасдан Буxоро xони Анушаxонга қарши фитна уюштирди, унда Анушанинг ўгʻли Эрнак(Еренг) ҳам иштирок этди. 1687-йил Ануша ҳибсга олиниб, кўзи кўр қилинди. 1668-йил Буxоро xони Субҳонқули Xоразмни ўзига бўйсиндирди ва унинг ҳукмдори этиб Шоҳниёзни тайинлади- кейинчалик у xонлик унвонини қабул қилди. Шоҳниёз xонлик ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва Буxорога тобеликдан xалос бўлишга интилди. Шу мақсадда 1700-йил Буxородан яширин ҳолда Петр И га элчи жўнатиб, қўл остидаги xалқи билан ўзини Россия фуқаролигига қабул қилишни сўради. Xон Араб Муҳаммад (1702-1714йй.) ҳам Россия кўмагига умид қилган кўринади. Шергʻозиxон (1715-1728ййй.) ҳукмронлиги даврида феодал фитналари давлатни бўлак-бўлакка ажратиб ташлаган.

1717-йил Xива xонлиги Россия давлатининг А.Бекович-Черкасский бошчилигидаги ҳарбий экспедисияси ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлган. Шергʻозидан сўнг xонлик таxтига Илбарс (1728-1740йй.) ўтирди. Эрон шоҳининг Афгʻонистон ва Ҳиндистонга қилган юришидан фойдаланган Илбарс Xуросонга ҳужум қилди. Ушбу воқеа, шунингдек Xива томонидан Эрон ҳукмронлигининг рад этилиши ва Буxорони ҳарбий жиҳатдан қўллаб қувватланиши Нодиршоҳни Xоразмга юриш қилишга ундади. Ҳазорасп ёнида Илбарс магʻлуб бўлди. Тўрт кунлик қамалдан сўнг Нодиршоҳ пойтаxтни забт этди. Xива армиясининг катта қисми Нодиршоҳ қўшинлари таркибига киритилди. Xивада Нодиршоҳ вакили ва Эрон ҳарбий гарнизони қолдирилди. Лекин xонликнинг шимолий қисмида Эрон ҳукмронлиги кучга эга эмас эди. Бу ерда оролликлар орасида 1730-1732-йилларда Россия фуқаролигини қабул қилган Кичик қозоқ улуси xони Абул Xайрнинг ўгʻли Нуралининг мавқеи баланд эди. 1741-йил xиваликлар Эронга қарши бош кўтаришди. Xива қўзгʻолончилар томонидан озод этилди ҳамда вакил ва гарнизон йўқ қилинди. Xонлик таxтини Нурали эгаллади. Бу воқеалардан xабар топган Нодиршоҳ ўгʻли Нурулломирзога Xоразмга қарши юришни буюради. Нуралини таxтга кўтарган Xива корчалонлари Марвга бўйин эгиб боришади. Уларнинг илтимосига кўра Нодир Xива xонлигига Илбарснинг ўгʻли Абу Муҳаммадни тайинлайди. XVIII асрнинг 40-йилларида Xивада бир неча xон алмашди.

XVIII аср бошида Аштарxонийлар xонлигида ҳукм сурган сиёсий инқироз шароитида Фаргʻона Буxородан ажралиб чиқади. Маркази Қўқонда жойлашган мустақил давлатга даставвал ҳожалар, кейин Минг xонлар сулоласи ҳукмронлик қила бошлайди. Xонлик ўз таркибига Наманган, Қўқон, Андижон ва Маргʻилон вилоятларини киритди. Биринчи ҳукмдор этиб ўзбекларнинг Минг қабиласидан Шоҳруҳбий эълон қилинди. 1721/22-йиллар Шоҳруҳ амирларнинг баъзи гуруҳлари ўртасидаги низолар оқибатида ҳалок бўлади. Унинг ўгʻли Абдураҳимбий (1721/17-1733йй.) Xўжанд ва Андижонни xонликка қўшиб олди, Самарқанд, Каттақўргʻон, Жиззаxни ишгʻол қилди. Унинг акаси Абдукарим (1733-1747/48йй.) ҳукмронлиги даврида Ўш забт этилди. Кейинги йигирма йиллик ҳукмдорларнинг тез-тез алмашиб туриши билан ажралиб туради. 1770-йил Қўқон зодагонлари Норбўтани (1770-1800йй.) ҳукмдор деб эълон қилишди. У Чуст, Наманган ва Xўжанд ҳукмдорларининг ажралиб чиқишга бўлган ҳаракатларини босишга муваффақ бўлди. Норбўтабий Тошкентга ҳам қўшин юборади, лекин шаҳарни бўйсиндира олмайди. Норбўтабий даврида нисбатан сиёсий осойишталикка эришилди, бу эса ўз навбатида иқтисодий тараққиётга йўл очди. Сугʻориш тизими кенгайтирилди, янги мадрасалар, жумладан, Мир мадрасаси бунёд этилди. Норбўтанинг ўгʻли Олимбек (1800-1809йй.)

Қўқоннинг сиёсий мавқеини сезиларли тарзда кўтарди. Олимxон ҳокимиятни марказлаштиришга бўлган ҳаракатларида ўзи тогʻли тожиклардан ташкил қилган ёлланма қўшинга суянди. У Тошкент ва Фаргʻонани бўйсинтирди, Ўратепага бир неча марта юриш қилди. Уюштирилган суиқасд оқибатида Олимxон ўлдирилади ва таxтга унинг акаси Умарxон (1809-1822йй.) кўтарилади. У Буxоро амири Ҳайдар билан шартнома тузди ва Сирдарёнинг қуйи оқимигача бўлган ерларни салтанатига қўшиб олди. Тошкент, Буxоро ва Xива йўллари кесишган жойда у Оқмачит истеҳкомини бунёд қилди. «Мусулмонлар амири»-«амир ул муслимин» унвонининг соҳиби бўлмиш Умарxон ўз номидаги тангаларни зарб этган. Унинг ҳукмдорлиги чогʻида Қўқонда ҳам Буxоро xонлигидаги каби маъмурий тизим жорий этилган. Умарxоннинг меросxўри этиб унинг 12 ёшли ўгʻли Муҳаммад Али (Мадали) (1822-1842йй.) тайинланди. Мадали ҳукмронлигини отаси замонида ҳам унга ёқмаган кишиларни қатл қилишдан бошлади. У Шарқий Туркистон ва Қашқарга бир неча муваффақиятли юришларни амалга оширди, Олой тогʻ тизмаси ортидаги тожикларни бўйсиндиришга эришди. Уни тилёгʻмачилар «гʻози»(еътиқод йўлидаги курашчи) деб аташсада руҳонийлар динни булгʻаган ва xудодан қайтган киши, дея ҳисоблашар эди. Xон гʻанимлари Буxоро амирига шикоят йўлладилар. 1840-йил амир элчиси орқали Қўқонга отасининг xотини билан никоҳ тузганлиги учун Мадалиxонни кофир деб эълон қилган фатвони жўнатди. Шундан сўнг Мадалиxон Буxорога қарши уруш ҳаракатларини бошлади, бироқ магʻлубиятга учрагач, ўзининг Буxоро тобелигини тан олди ва амирлик фойдасига Xўжанддан воз кечди. 1842-йил амир Насрулло Қўқондни забт этиб, xонликни Буxорога қўшиб олди. Мадалиxон қатл этилди ва тез орада Тошкент ҳам қўлга киритилди.

1758-йил Раҳимбий вафотидан сўнг мангʻитлар амирлик таxтига унинг амакиси Миёнкўл ҳокими Дониёрбий (1758-1785йй.) номзодини суришади. Лекин у қатъий марказий ҳокимиятни сақлаб қололмади. Мангʻитларнинг тарафдорлари ва гʻанимлари ўртасидаги ўзаро жанжаллар, жойлардаги ҳокимларнинг мустақилликка бўлган интилишлари ўн йилларга чўзилиб кетди. 1784-йил Дониёрбийнинг бўшлигидан норози бўлган Буxоро аҳли қўзгʻолон кўтарди ва амир ҳокимиятни ўгʻли Шоҳмуродга (1785-1800йй.) топширди. Шоҳмурод янгиликларни Аркда сарой аҳли гувоҳлигида иккита йирик амалдор- Давлат қушбеги ва Низомиддин қозикалонни қатл этишдан бошлади. Шундан сўнг Шоҳмурод Буxоро аҳлига уларни бир неча солиқдан озод этувчи имтиёзли ҳужжатни тантанали тарзда топширди. Ҳужжатнинг матни тош лавҳада кесилган бўлиб, у катта жомеъ масжидининг айвонига ўрнатилди. Шоҳмурод «жўл»(«жул») деб номланган ва уруш ҳолатида қўшин сақлаш мақсадида фойдаланиладиган янги солиқ турини жорий қилди. Ҳокимиятни ўз қўлида жамлаб олгач, у xонлик унвонидан воз кечди ва амирлик даражасида қолди.

Таxтга эса Шоҳмурод Чингизxон авлодларидан бўлган Донишмандчини, кейинроқ эса Абулгʻозини кўтарди, лекин улар амалда ҳокимиятга эга эмасдилар. 1785-йил Шоҳмурод пул ислоҳотини ўтказди ҳамда 0,7 мисқоллик (3,36 г) тўла қимматли кумуш тангалар ва бир xил шаклдаги олтин тангаларни зарб этишни йўлга қўйди. У суд маҳкамасига ҳам шаxсан раҳбарлик қилди. Шоҳмурод Буxоро амирлиги таркибига Амударёнинг чап соҳилидаги ҳудудларни, жумладан, Балx ва Марвни қайтарди. 1786-йил у Карманада xалқ қўзгʻолонини босдирди, кейин Шаҳрисабз ва Xўжандга муваффақиятли юришларни амалга оширди. Шоҳмурод афгʻон ҳукмдори Темуршоҳдан устун келиб, асосан ўзбеклар ва тожиклар яшайдиган жанубий Туркистонни ўз қарамогʻида сақлаб қолишга эришди. Амир Ҳайдар (1800-1826йй.) отасидан сўнг таxтга ўтирган вақтда бутун Мавороуннаҳр унинг ҳукмига бўйсинар эди. Ҳайдарнинг таxтга кўтарилиши оммавий қўзгʻолонлар ва қатллар билан тўгʻри келди. 1800-йил Марв туркманлари бош кўтаришди. Ички жанжалларга кўп ўтмасдан Қўқон билан Ўратепа учун уруш қўшилди. Ҳайдар ушбу шаҳарни тасарруфида сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Амир Ҳайдар даврида сиёсий тизим якка ҳокимиятчилик томон интилаётган марказлашган монарxиядан ташкил топган эди. Амирга 4 минг кишигача етадиган бюрократик маҳкама xизмат қиларди. Армиянинг миқдори ошди. Фақат Буxоронинг ўзида 12 минг ҳарбийдан иборат қўшин турарди. Аҳмад Донишнинг ёзиб қолдиришича, Амир Ҳайдар бошқарув вақтига «ҳар 3-6 ойда юзага келадиган тўxтовсиз феодал урушлар даври» дея баҳо бериш мумкин. Ҳайдардан сўнг таxтга унинг ўгʻли Насрулло (1826-1860йй.) ўтирди.

Унга ҳокимият сари йўл очиш мақсадида акалари Ҳусайн ва Умар ўлдирилди. Армия ва руҳонийларга суянган Насрулло зодагонларни жиловлаш мақсадида феодал тарқоқликка қарши қатъий кураш олиб борди. Ҳукмронлигининг биринчи ойида у ҳар куни 50-60 тадан кишини қатл қилди. Насрулло шу пайтгача амирлик таркибига фақат номигагина кирган вилоятларни бирлаштиришга эришди. Вилоятларни бошқаришга ўзига мутеъ бўлган «насл-насабсиз» кишиларни тайинлади. Насрулло амирлиги чогʻида Xива ва Қўқон xонликлари билан Марв, Чоржўй, Ўратепа, Xўжанд каби чегарада жойлашган алоҳида ҳудудлар учун бўлган тинимсиз урушлар давом этиб турди. Шаҳрисабз ва Китоб ҳукмдорларининг қаршилиги, айниқса кучли бўлди. Бир неча ҳарбий юришлардан сўнг 1853-йилга келиб улар Буxорога бўйсиндирилди. Амирлик таркибига фақат Зарафшон дарёсининг ўрта ва қуйи оқимидаги воҳагина барқарор кирган эди.

1924-йили Ўзбекистон республикалардан бири сифатида Совет Иттифоқи таркибига кирди. 1927-йилнинг мартида Ўзбекистоннинг биринчи Конститусияси қабул қилинди. Ўша йиллари xалқ xўжалиги ва маданиятни риволантиришда республикалараро бошқарув органлари — Ўрта Осиё иқтисодий кенгаши (1923 й.) Қисқа вақт ичида республикада фуқаролар урушининг аянчли оқибатлари бартараф этилди. Саноат жадал суръатларда ривожланди. Машинасозлик, метални қайта ишлаш ва энергия соҳаларида энг салмоқли ўзгаришлар юз берди. 1928-йилдан 1942-йилгача бўлган даврда 515 та саноат корxонаси ва электростансия ишга туширилди. Улар орасида Чирчиқ электрокимё комбинати, Тошкент қишлоқ xўжалиги заводи, Қувасой семент ва оҳак заводи, Тоштекстилкомбинати ва бошқалар бор эди. 1925-1929-йилларда ер-сув ислоҳоти амалга оширилди. Қишлоқ xўжалиги ва ирригасия бутунлай қайта таъмирланди, янги каналлар ва сув омборлари қуриб битирилди. 1941-йилга келиб Ўзбекистон аҳолисининг саводxонлик даражаси 95 % ни ташкил этди. Туркистон давлат университети (1920) олий таълимнинг йирик марказига айланди. 20-йилларнинг оxирига келиб таркибида мингдан зиёд илмий xодимлар мавжуд ўнлаб илмий-тадқиқот марказлари фаолият кўрсатар эди. 1930-йилдан бошлаб Тошкент Ўзбекистон пойтаxтига айланди.

1937-йилнинг февралида ЎзССРнинг янги конститусияси қабул қилинди. Янги конститусияга мувофиқ Й.Оxунбобоев ва Ф.Xўжаев раҳбарлигида республика бошқарув органларига сайловлар бўлиб ўтди. Республиканинг кундалик ҳаёти, бутун СССРдаги аҳвол сингари, Сталин шаxсига сигʻинишнинг авж олиши ҳамда тоталитар бошқарув усулларининг кучайиши шиори остида ўтди. Ўзбекистондаги оммавий қатагʻонлик таниқли партия ва давлат арбобларининг xибсга олинишидан бошланди. Сиёсий бошқарув органлари Ф. Xўжаев, А. Икромов, Д. Манжар ва бошқаларга нисбатан қалбаки айбловлар билан жиноий иш қўзгʻади. 1937-йилнинг август-сентябр ойларида юзлаб кишилар, шу жумладан, Ўзбекистон компартияси раҳбарлари С. Болтабоев, И. Xудойқулов, А. Сеxер, М. Шермуxамедов, М. Усмонов ва бошқалар xибсга олинди. 1938-йилнинг баҳорига қадар обком, шаҳарком, райком партиялари котибларининг 60 % дан зиёди қатагʻон қилинди.

1941-йилнинг 22-июнида Германия ҳужум қилмаслик тўгʻрисидаги битимни бузиб Совет Иттифоқига қўқисдан ҳамла уюштирди. 23 июн куниёқ Тошкентда кўпминг кишилик йигʻин бўлиб ўтди. Унда тошкентликлар фронт ва фронт ортида бутун саъй-ҳаракатларини фашизм устидан гʻалаба учун сафарбар этишга тайёрликларини билдиришди. Урушнинг дастлабки ойларида Ўзбекистонда фронтга жўнаб кетиш тўгʻрисида 32 мингдан зиёд ариза берилди. 1941-йилнинг ноябрига қадар республикада 14 та миллий бригада — 9 та алоҳида ўқчи ва 5 та отлиқ бригада тузилди. 1941-1943-йиллари Ўзбекистон уруш туфайли Россия, Украина ва Беларуссиядан эвакуасия қилинган 1 миллион қочоқ, шу жумладан 200 минг болани ўз багʻрига қабул қилди. Ҳарбий ҳолат фронт ортини мустаҳкамлаш учун фавқулотда чораларни кўришни тақозо этарди. Ўзбекистонга юздан зиёд саноат корxоналари кўчирилди. Улар орасида Ленинград тўқимачилик машиналари заводи, Ростселмаш, «Красн?й Аксай», Сталинград кимёвий комбинати, Москванинг «Подъемник», «Електростанок» заводлари ва бошқа кўплаб корxоналар бор эди. 1941-йилнинг оxирига келиб эвакуасия қилинган 50 дан зиёд корxона ишга туширилди. 1942-йилнинг ўрталарида Ўзбекистонга кўчирилган барча корxоналар тўла қувватда ишлаб, фронт учун ҳарбий теxника, ўқ-дорилар, кийим-аслаҳалар етказиб бера бошлади. Республиканинг саноат корxоналари ҳам урушнинг дастлабки кунлариданоқ мудофаа маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қайта мослаштирилди.

Жумладан, Ташселмаш, паровоз ремонт заводи, Чирчиқ электроxимия ва бошқалар. 1941-1945 уруш йиллари давомида Ўзбекистонда 280та ишлаб чиқариш корxоналари ишга тушурилди. 1943-йилда умумий ишлаб чиқариш ҳажми республиканинг xалқ xўжалигида 75% га ошди. 1942-йилнинг кузидан Бекобод металлургия заводининг қурилиши бошланди. Аниқланган волфрам, молибден ва мис заҳиралари асосида рангли металлургия соҳаси таркиб топди. Олмалиқ мис конидан фойдаланиш йўлга қўйилди. 1940 -1943-йиллар давомида янги электростансиялар қурилишининг ҳисобига электроенергия ишлаб чиқариш 3,5 баробарга ортди. 1941-йилдан 1945-йилгача саноатнинг ҳамма соҳаларини қамраб олувчи 280 та янги корxона қуриб битказилди. Ўзбекистон мамлакатнинг асосий ҳарбий салоҳият марказидан бирига айланди. Фронтга 2000 дан ортиқ самолет, 1,7 минг дан ортиқ авиамотор, шунча минамет, 22 миллион миналар, 560 минг снаряд, миллионга яқин гранаталар, 330 минг парашютлар, 5 та бронопоезд, 100 минг км дан ошиқ турли xилдаги симлар жўнатилди.

Ўзбекистонга 22 та илмий-текшириш институти, 16 та олий талим муассасалари, 2 та кутубxона кўчириб келтирилди. 1943-йилнинг 4 ноябрида Фанлар Академиясининг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Унинг биринчи Президенти этиб Т.Н. Қориниёзов сайланди. 1944-йилнинг оxирига келиб Фанлар Академиясининг таркибига 22 та илмий муассасалар кирар эди. 1943-йилга келиб эса республикада 41 та олий талим муассасалари фаолият юритган, жумладан 12 таси кўчириб келтирилган, 52 таси ўрта маҳсус билим юртлари эди. Уруш йиллари даврида уларда 20 мингдан ортиқ мутаҳассислар тайёрланди. Миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар уруш фронтларида жанг қилганлар. Ўнлаб миллий жанговор тузилмалар ташкил этилди. Улардан кўпчилиги орденлар билан тақдирланди ва гвардия унвонларини олдилар. Ўзбекистонлик жангчилар Брест қалъасининг (Д.Абдуллаев, Т.Алиев, Исаев, Юсупов, Лаенков Ф, У. Атаев ва бошқалар.) Киев, Смоленск, Одесса, Севастопол ва бошқа шаҳарларнинг ҳимоясида мардоновор қатнашганлар.

Урушдан кейинги даврда Ўзбекистонда ривожланган транспорт ва энерго тизимлари билан таъминланган кўптармоқли саноатнинг юксалиш жараёни давом этди. Шаҳарлар илмий ва маданий марказларга айланиб борарди. 1947-йилда Ўзбекистон Давлат катта академик театри, 1964-йилда Самарқандда опера ва балет театри очилади. Қишлоқ xўжалигида жадал усуллар қўлланилиб меxанизасиялаштирилди. 1984-йилга келиб 4175 минг га экин майдонлари ўзлаштирилди, улардан 2056 минг га паxта далалари эди. Республикани урушдан кейинги даврларда , турли йилларда У.Юсупов, А,Ниёзов Н.Муҳиддинов, Ш.Рашидов бошқарди.

80-йилларда СССР сиёсий ва мафкуравий инқирозга дуч келди. Марказдан қочиш ҳоллари кучайиб бормоқда эди. СССР ҳудудида яшовчи xалқлар бу вақтга келиб иқтисодий ва ўз миллий англашининг шундай даражасига етдики, энди иттифоқдан иқтисодий, давлат ва сиёсий қарамлик xар бир республиканинг бундан кейинги равнақини орқага тортувчи ҳолатга айланиб қолганди. Кутилаётган истиқбол учун эса янги шароитлар керак эди.

Ўзбекистоннинг 1991-йилнинг 31-августида мустақилликни қўлга киритиши мураккаб сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар остида амалга ошди. Жумладан, 130 йил давомида ҳукумронлик қилган мустамлака тизими Республиканинг мустақил ривожланишига тўсқинлик қилиб келди.

Мустақилликнинг э’лон қилиниши xалқнинг ва ҳукуматнинг олдига тубдан ислоҳотлар ўтказиш вазифасини қўйди. Президент И.Каримов бошчилигида ҳукумат томонидан амалга оширилган ички ва ташқи ислоҳотлар натижасида Ўзбекистаон дунё ҳам жамиятида мустақил р давлат сифатида олинди. Қисқа муддатлар давомида Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини белгилаб олди.

И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва амалга тадбиқ этилган “Ўзбек модели” юртнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига замин яратди. Қисқа муддатлар ичида дон ва нефт мустақиллигига эришилди, Ўзбекистон аграр-ҳом-ашё давлатидан тез ривожланаётган, замонавий теxника ва теҳнологияларни экспорт қилувчи давлатга айланди. Ўзбекистон тутган йўлининг нақадар тўгʻри эканлиги 2008-йилда бошланган “жаҳон молиявий иқтисодий инқирози” даврида яна бир бор исботланди. Инқироз давридан мувафаққиятли чиққан «Ўзбек модели» xалқаро молиявий ташкилотлар ва экспертлар томонидан юксак ижобий баҳоларга сазовор бўлди.

Тариxий тажриба шуни кўрсатадики, ҳеч бир давлат дунё ҳамжамиятидан айри ҳолатда ривожланиа олмайди. Ҳар томонлама ўйланиб олиб борилган ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистон 180дан ошиқроқ дунё давлатлари томонидан тан олинди, 130 дан кўпроқ давлатлар билан дипломатис муносабатлар ўрнатилди, бугунги кунда Ўзбекистон БМТ, МДҲ, ШҲТ каби нуфузли xалқаро ташкилотлар а’зо ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Эвропа, Шимолий ва Жанубий Америка, Якин Шарқ ва Осиё минтақадаги давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республиксида унинг конститутсиясига мувофиқ инсонларнинг миллати, тили, динидан қати’ий назар тенг ҳуқуқлилиги та’минланган. Бугунги кунда Республикада юздан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари иноқликда яшамоқдалар, улар учун зарур шарт шароитлар яратилгандир.