ҲУКУМАТ
Вазирлар Маҳкамаси — О`збекистон Республикасининг Ҳукумати — иқтисодиёт, ижтимоий ва ма’навий соҳаларнинг самарали фаолият ко`рсатишига, қонунлар ижро этилишига, Олий Мажлиснинг бошқа қарорлари, О`збекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари бажарилишига раҳбарликни та’минловчи О`збекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси о`з фаолиятини О`збекистон Республикасининг 6-май 1993-йилдаги 818-XИИ сонли «О`збекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси то`г`рисида»ги Қонунига мувофиқ олиб боради.

Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва о`зи ташкил этадиган хо`жалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият ко`рсатишини та’минлайди.

Вазирлар Маҳкамаси О`збекистон Республикаси тасарруфига оид бо`лган, О`збекистон Республикаси Конститутсияси ва мазкур Қонунга мувофиқ о`зининг ваколатига кирувчи давлат ва хо`жалик бошқарувининг барча масалаларини ҳал этишга ҳақлидир.

Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамаси о`з фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, О`збекистон Республикасида яшовчи барча миллатлар ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланади.

Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ О`збекистон Республикасининг барча ҳудудидаги фуқаро, раҳбар ходим, корхона, ташкилот, бирлашма ва барча органлар томонидан бажарилиши мажбурий бо`лган қарор ва фармойишлар чиқаради.

Ме’ёрий характердаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари О`збекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари то`пламида нашр этилади. Зудлик билан кенг оммага йетказилиши заруратида эса оммавий ахборот воситаларидан фойдаланилади.

Вазирлар Маҳкамаси «Правда Востока» газетасининг муассиси, шунингдек, «Халқ со`зи» ва «Народное слово» газеталарининг ҳам муассиси ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби

Манба: Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали