CBU
USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90USD12 055.90+44.25RUB144.16+0.99EUR13 572.53+109.87CNY1 803.07+7.90

“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими

Yangilangan: 28-sentabr 2026 3 daqiqa o‘qish

Давлатимиз миллий сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан бири барча миллатларнинг равнақи учун тенг шароит ва имконият яратиш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштиришдир.

Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида жамиятимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишига алоҳида тўхталиб, 30 июль – “Халқаро дўстлик куни” муносабати билан юртимизда 30 июль “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этди. Шунингдек “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини таъсис этиш ҳақидаги ташаббус ҳам қўллаб-қувватланди.

Жорий йилнинг 29 июль куни 30 июль — “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини мукофотланганларга тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Қўмита мутасадди ходимлари, Миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари раислари ва фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининиг 2021 йил 1 июндаги №335-сонли қарорига асосан кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган, шунингдек, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали натижаларга эришган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланадилар.

Қўмита раиси Рустамбек Курбанов юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимизда 130 тадан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари ҳамжиҳатликда, бир оила фарзандидек яшаб, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда деди. Қолаверса, республикамизда таълим 7 тилда — ўзбек, қорақалпоқ, рус, тожик, қозоқ, қирғиз ва туркман тилларида олиб борилади. Бугунги кунда 12 тилда телекўрсатув, 13 тилда радиоэшиттиришлар эфирга узатилмоқда. Президентимиз таклифи билан бу йил мамлакатимизда биринчи марта ўтказиладиган “Халқлар дўстлиги куни” диёримизда миллатлараро тотувликни таъминлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга замин яратади. Дунёдаги кўзга кўринган атоқли олимлар ва давлат арбоблари кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятларни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон тўплаган ўзига хос тажриба дунёдаги қатор давлатлар учун ибрат бўла олишини яққол таъкидламоқдалар. Ҳақиқатан ҳам, кўпмиллатлилик ва кўпмаданиятлилик – бизнинг миллий бойлигимиз, десак асло муболаға бўлмайди дея таъкидлаб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги таҳликали даврда мамлакатлар ва халқлар ўртасида дўстлик ғояларини тараннум этиш, ривожлантириш нақадар муҳим масала эканлигини айтиб ўтишди.

Байрам тадбирида юртимизда миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда қўшган ҳиссаси учун ОАВ вакиллари, дўстлик жамиятлари фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар ходимларидан бир гуруҳига мукофотлар топширилди.