ОгоҳлантиришБу хусусий сайт: давлат органига тегишли эмас, у билан боғлиқ эмас ва веб-архивдан тикланган.Ўқинг

interkomitet.uz домени аввалги эгаси томонидан бўшатилган ва 2026 йил 23 сентябрда жисмоний шахс томонидан қайтадан рўйхатдан ўтказилган. Ушбу сайт Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг расмий сайти эмас, унга тегишли эмас ва у билан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Домен эгаси сайтнинг аввалги фаолиятига, унда илгари жойлаштирилган материаллар ва мажбуриятларга, 2026 йил 23 сентябргача содир бўлган ҳеч қандай ҳаракатларга дахлдор эмас ва улар учун жавобгар эмас.

Ҳозир мавжуд саҳифалар оммавий веб-архивлардан тикланган ва фақат тарихий-маълумот характерига эга. Уларда кўрсатилган манзиллар, телефонлар, электрон почта ва мансабдор шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқий эмас — улардан фойдаланманг.

Давлат органи фаолиятига оид барча саволлар билан расмий порталга мурожаат қилинг: gov.uz/ru/icc.

Яқин орада сайт мазмуни бутунлай бошқа мавзудаги материалларга алмаштирилади, архив саҳифалари ўчирилади.

Республика Узбекистан

“СВEТЛИТСА ПОЛСКА” ЎЗБEКИСТОН ПОЛЯК МАДАНИЙ МАРКАЗИ

Обновлено: 27 сентября 2026 1 мин чтения

“СВEТЛИТСА ПОЛСКА” ЎЗБEКИСТОН ПОЛЯК МАДАНИЙ МАРКАЗИ

Полякларнинг Ўрта Осийода пайдо бўлиши илк бор ХИИИ аср манбаларида қайд этилган бўлиб, бу ҳодисани вротславлик монах Полякнинг Ватикан ишлари бўйича Сирдарё водийси бўйлаб Орол денгизигача етиб боргани билан боғлашади. ХИХ асрда Туркистонда шаклланишни бошлаган поляк диаспораси Биринчи жаҳон уруши ва жаҳон тарихидаги бошқа ҳодисалар натижасида кенгайган.

Келиб чиқиши поляк бўлган юртдошларимиз ва Полша тарихи, маданияти, тили билан қизиқувчи бошқа миллат вакилларини 1989 йилда ташкил этилган “Светлитса Полска” поляк маданий маркази бирлаштирган. 1992 йили ушбу марказ республика мақомига эга бўлиб, бугунги кунда у Тошкент шаҳридаги “Зажеве”, марказнинг Бухоро вилоятидаги бўлинмасини, Самарқанд вилоятидаги “Полонез” маданий марказини ва пойтахтнинг “Полский класс” жамиятини ўз ичига олади.

Марказ поляк маданиятини оммалаштириш билан бирга Полшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилади. Поляк халқининг Фредерик Шопен, Адам Митскевич, Станислав Монушко, Николай Коперник, Мария СкладовскаяКюри, Ян Матейко каби маданият, санъат ва фан соҳаларининг таниқли арбобларига бағишланган ижодий кечалар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона маданий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Марказ томонидан ўтказилаётган тадбирлар ичида буюк юртдошимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483–1530) ва поляк халқининг буюк санъаткори Анна Герман (1936–1982) фаолияти ва ижодига бағишланган кечалар алоҳида эътиборга лойиқ.Бошқабошқа даврларда яшаб, ижод қилган бу икки инсон бир кунда, яъни 14февралда Ўзбек заминида туғилгани диққатга сазовордир.

“Светлитса Полска” Ўзбекистон поляк маданий марказида полшалик рассомлар кўргазмалари, “Wспомниэниа” — поляк шлягерлари” мусиқа фестиваллари ўтказилади. Поляк тилини ўқитиш, ёшларнинг поляк тилида таълим олишларига кўмаклашиш марказнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

Марказ “Ўзбекистон — Полша” дўстлик жамияти билан биргаликда тарихий ватанларидан йироқда яшовчи поляклар учун Полония куни, Конституция куни ва Полша Мустақиллиги кунини, Велканос — Пасха, католикларнинг Рождество, Дожинки — ҳосил байрами каби саналарни нишонлайди.

Ушбу тадбирларда ҳаваскор жамоалар ижросидаги поляк халқ қўшиқлари янграйди, рангбаранг миллий либослар ва рақслар намойиш этилади, байрам дастурхони эса анъанавий пишириқлар билан безатилади.