ОгоҳлантиришБу хусусий сайт: давлат органига тегишли эмас, у билан боғлиқ эмас ва веб-архивдан тикланган.Ўқинг

interkomitet.uz домени аввалги эгаси томонидан бўшатилган ва 2026 йил 23 сентябрда жисмоний шахс томонидан қайтадан рўйхатдан ўтказилган. Ушбу сайт Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитасининг расмий сайти эмас, унга тегишли эмас ва у билан, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Домен эгаси сайтнинг аввалги фаолиятига, унда илгари жойлаштирилган материаллар ва мажбуриятларга, 2026 йил 23 сентябргача содир бўлган ҳеч қандай ҳаракатларга дахлдор эмас ва улар учун жавобгар эмас.

Ҳозир мавжуд саҳифалар оммавий веб-архивлардан тикланган ва фақат тарихий-маълумот характерига эга. Уларда кўрсатилган манзиллар, телефонлар, электрон почта ва мансабдор шахслар ҳақидаги маълумотлар ҳақиқий эмас — улардан фойдаланманг.

Давлат органи фаолиятига оид барча саволлар билан расмий порталга мурожаат қилинг: gov.uz/ru/icc.

Яқин орада сайт мазмуни бутунлай бошқа мавзудаги материалларга алмаштирилади, архив саҳифалари ўчирилади.

Республика Узбекистан

“WИЭДEРГEБУРТ” ЎЗБEКИСТОН НEМИСЛАР МАДАНИЙ МАРКАЗИ

Обновлено: 27 сентября 2026 1 мин чтения

“WИЭДEРГEБУРТ” ЎЗБEКИСТОН НEМИСЛАР МАДАНИЙ МАРКАЗИ

Немисларнинг Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қила бошлаши тарихи ХИХ асрнинг 60йилларига тўғри келади. 1990 йили Тошкентда ҳудудий бўлимларни бирлаштирувчи “Wиэдергебурт” — “Тикланиш” немис миллиймаданий маркази ташкил этилган. Унинг Бухоро, Самарқанд ва Фарғона филиаллари шаҳарларида ҳам фаолият юритяпти.

Ўзбекистон немислар маданий марказининг устувор вазифалари — немис маданиятининг энг муҳим жиҳатларини тиклаш, немис халқининг жозибадор қўшиқ ва рақслари билан ўтадиган қувноқ байрамларини ташкил қилиш, ёшларни немис тилига ўргатишдир. Ушбу марказлар қошида ёшлар учун халқ ижодиёти, театр ва рақс санъати бўйича тўгараклар ишламоқда. Немис тилини йил давомида чуқур ўрганиш дастури доирасида Германиядан келган ўқитувчилар иштирокида “Соммерспрачакадемиэ” республика ёзги лингвистика лагери ташкил қилинади. “Жугендстерн” — “Ёшлар юлдузи” деб номланувчи ёшлар ташкилоти марказга ижтимоий, маданий ва таълим ишларида кўмаклашади. Республика рақс фестивалини ўтказиш, немис тилида сўзлашувчи ҳаваскор театрларнинг ҳар йили ўтказиладиган фестивалида жаҳон классикаси, замонавий немис ва ўзбек муаллифлари асарларини саҳналаштириш ёшларнинг асосий лойиҳаларидир. Ёш ҳаваскор актёрларга ёрдам бериш мақсадида Германиядан махсус педагоглар ва театр арбоблари таклиф этилиб, улар иштирокида театр санъати бўйича мастеркласс ўтказилади.

Кекса ёшдагилар учун ташкил қилинган Сенорлар клубида доимо халқ қўшиқлари янграйди, ёшлар билан анъанавий Пасха — Остерн, католиклар Рождествоси — Wеиҳначт, Заминни қадрлаш байрами — Эрнтеданкфест, Оналар куни ва Оталар куни — Муттертаг ва Фатертаг, Октоберфест байрамлари нишонланади.

Марказ томонидан республикада яшаган ва яшаётган немислар тарихи бўйича семинарлар, Ўзбекистон ва Германиянинг буюк санъат намояндаларига бағишланган кечалар ўтказилади. Жаҳон мусиқасининг буюк композиторлари Иоганн Себастян Бах, Лудвиг ван Бетховен, Франс Шуберт, Рихард Вагнер, Волфганг Амадей Мотсарт асарларининг “Сўғдиёна” ўзбек миллий чолғулар оркестри томонидан анъанавий ижро этилиши кенг жамоатчилик томонидан доимо юқори баҳоланган. “Wиэдергебурт” марказининг сўнгги нашрлари қаторида “Ўзбекистоннинг немис рассомлари” китобалбоми, “Ўзбекистонлик немислар маданиятлар мулоқотида”, “Фарғона водийси немислари: тарих ва бугунги кун” китобларини кўрсатиш мумкин. Республикада яшайдиган немислар масаласи бўйича 1995 йилда ташкил этилган Ўзбекистон — Германия ҳукуматлараро комиссияси фаолияти, шунингдек, комиссия аъзоларининг фаоллар билан мунтазам учрашувлари республикадаги Немис маданий марказлари ишига тўғридан тўғри ёрдам бериб келмоқда. “Wиэдергебурт” Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Тошкентдаги Гёте институти, бошқа немис ташкилотлари, шунингдек, “Ўзбекистон–Германия” дўстлик жамияти билан яқиндан ҳамкорлик қилади.