Миллий маданий марказлар — Ўзбекистонда яшовчи миллат ва элатларнинг тили, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилган жамоат бирлашмалари. Улар республиканинг барча вилоятларида фаолият юритади.
Марказлар қошида она тили тўгараклари, фольклор ва рақс жамоалари, оқсоқоллар кенгашлари ишлайди, миллий ва давлат байрамлари биргаликда нишонланади. Қўмита марказларга ташкилий, услубий ва моддий кўмак кўрсатади.